Карвонсарой

Навоий шаҳрида ёшларга оид давлат дастури муҳокама қилинди

Карвонсарой

НАВОИЙ, Ўзбекистон – Ўзбек расмийлари ёшларга оид давлат дастурининг амалга оширилишига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди, деб хабар берди 17 июль, сешанба куни Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Навоийдаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган тадбирда ўзбекистонлик ишбилармонлар, банк, прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари, ёшлар фаоллари ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Давлат дастури ёшлар орасида ишсизликка барҳам бериш, ижтимиой ҳимояни кучайтириш ва тадбиркорни ривожлантиришга қаратилган.

Лойиҳа доирасида Навоий вилоятининг шаҳар ва туманларида 88 та ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ишчи гуруҳлар жойларда ёшларга оид муаммоларни ўрганиб, уларга ечим топишга ҳаракат қилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500