http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/08/13/newsbrief-02

Каспийбўйи давлатлари чегаралар ва захираларга оид келишувни имзоладилар

AFP

ОҚТОВ, Қозоғистон – Нефт-газ ва денгиз захираларига бор Каспий денгизи бўйида жойлашган 5 мамлакат етакчилари якшанба, 12 август куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги келишувни имзоладилар.

Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги келишув Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон давлат раҳбарлари ўртасида имзоланди.

Саммитга мезбонлик қилган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иштирокчи давлатлар раҳбарларининг «тарихий воқеага гувоҳ бўлганликларини» қайд этди.

«Бу борадаги музокаралар 20 йилдан ортиқроқ давом этди ва томонлардан катта саъй-ҳаракатлар талаб қилинди», деди Назарбоев.

«Конвенция сув остида нефть ва газ қувурлари қуришни кўзда тутади, шунингдек, ҳар бир мамлакатнинг балиқ овлаш квоталарини белгилайди», деди Назарбоев.

Битим денгиздаги миллий чегараларни белгилаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда Каспий денгизининг ерости захиралари 50 млрд. баррел нефт ва 8,4 триллион куб метр газни ташкил этади.

Конвенция шартлари бўйича энг кам улушга эга бўлган Эрон учун бу битим омадсиз бўлгани айтилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha