Карвонсарой

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиақатновлар сони оширилади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Ўзбекистон ҳаво йўллари 29 октябрдан бошлаб, Тошкент-Душанбе йўналишида авиақатновлар сонини ҳафтада икки маротаба амалга оширади, деб хабар берди Asia-Plus нашри 15 октябрь, душанба куни.

Ўзбекистон Ҳаво Йўллари 2017 йил апрел ойидан бошлаб, 1992 йилдан бери илк бор икки пойтахт ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклаган эди.

2017 йил июнь ойида талаб камлиги туфайли қатновлар ҳафтада икки марта ўрнига бир маротабага камайтирилган эди.

Душанба ва пайшанба кунги қатновлар йўловчиларга Тошкент орқали Қўшма Штатлар, Европа мамлакатлари, жануби-шарқий Осиё ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) боғловчи рейслар билан қулай парвоз қилишга имкон беради, деди Ўзбекистон Ҳаво Йўлларининг Душанбедаги вакили Ориф Рўзимуродов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500