Карвонсарой

​Расмийлар: Қирғизистонда экстремизмга оид жиноятларга алоқадор 191 киши қамоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон қамоқхоналарида эктремизм ва ёлланишда айбланиб судланган 191 маҳбус сақланмоқда, деб хабар берди АКИпресс ҳукуматдаги аноним манбаларга таяниб.

Расмийлар бу ҳақда пайшанба, 25 октябрь куни Бишкекда жазони ижро этиш муассасаларини самарали бошақариш, шунингдек, террорчи ва экстремистларни ҳисбга сақлаш ҳамда улар билан муомала қилиш масалаларига бағишланган мулоқот чоғида маълум қилганлар.

Умумий ҳисобда маҳбуслардан 89 нафари эктремизм, 83 нафари терроризм ва 19 нафари ёллаш фаолиятида иштирок этгани учун судланган.

14 киши умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.​

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500