http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/10/26/newsbrief-01
Россия Путин кузатувида ядровий урушни машқ қилди

Россияда терроризмга алоқадор жиноятларда айбланган икки қирғизистонлик судланди

Карвонсарой

РОСТОВ-ДОН, Россия – Россия суди террорчилик ташкилотига аъзоликда айбланган икки қирғизистонлик устидан ҳукм ўқиди, деб хабар берди Интерфакс жума, 26 октябрь куни.

Ростов-Дон шаҳридаги Шимолий Кавказ ҳарбий округ суди Акрамжон Абдуллаев ва Неъматжон Исроиловларни мос равишда 13 ва 15 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарган, деб хабар берди суд матбуот хизмати.

Улар террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлаш ва террорчилик фаолиятини ташкиллаштиришда айбланганлар.

Тергов маълумотларига кўра, бу икки шахс 2015 йилдан бери «Ҳизбут таҳрир» тақиқланган ташкилоти аъзолари бўлиб, Севастополда гуруҳ ғояларини тарғиб қилиб келганлар.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha

Вова (Владимир Путиннинг қисқартирилган исми) Мирзиёевни Афғонистондаги ўйинларида иштирок этишга ишонтира олмаганидан кейин Россияда ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўзбекларга қарши чора-тадбирлар бошлаб юборилди. Тулада 300 та мигрант ўзбеклар қўлга олинди ва ўз кучларини бутун дунёга кўз-кўз қилдилар. Тиш-тирноқларигача қуролланиб олган махсус кучлар кучсиз ишчиларни, жумладан аёлларни Тула кўчаларидан идорагача олиб кетишини кўриш ачинарли. Хатто фашистлар ҳам уруш йилларида ўзбекларга бундай муносабатда бўлмаган. Яқинларини бу тарзда кўрган ўзбеклар ҳеч қачон русларнинг меҳмондўстлигини унутмайди.

Жавоб бериш