Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-01

Тожикистондаги АҚШ элчихонаси талабалар алмашинув дастури бошланганини эълон қилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси пайшанба, 1 ноябрдан 2019-2020-йиллар учун талабалар алмашинуви бўйича глобал дастурга (Global UGRAD) аризалар қабул қилиш бошланганини маълум қилди.

Элчихона баёнотига кўра, дастурга АҚШ давлат департаменти ҳомийлик қилади. Унинг ёрдамида талабалар АҚШ коллежи ёки университетида даражага эга бўлмай, бир семестр давомида бепул таълим олишлари мумкин.

Дастурдан кўзланган асосий мақсад иштирокчиларни Америка жамияти, маданияти ва таълим тизими билан таништиришдир. Шунингдек, талабалар жамоат ишларида қатнашиб, ўз касбий маҳоратларини оширадилар.

Дастурга кундузги бакалавр йўналишида таҳсил олаётган Тожикистон фуқаролари ариза топширишлари мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha