http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/02/06/newsbrief-01

Душанбедаги АҚШ элчихонаси медиа алмашинув дастурига аризаларни қабул қилишни бошлади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Чоршанба (6 февраль) куни АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси 2019 йилги Марказий Осиё медиа алмашинув дастури (CАМЕХ) учун аризаларни қабул қила бошлади.

ОАВ вакиллари учун мўлжалланган ушбу тренинг дастури Марказий Осиёдаги телевизион компаниялар ва телестудиялар жамоаларига ҳамкорликда танланган мавзуларда ҳужжатли фильмлар яратиш учун икки ҳафтага АҚШга сафар қилиш имконини беради.

Дастур учун STEAM (Фан, технологиялар, муҳандислик, санъат ва математика) ҳамда Кремний водийси, C5+1 ва иқтисодий алоқалар, савдо ва тўғридан-тўғри инвестициялар ҳамда туризм каби мавзулар танланган. C5+1 бу Қўшма Штатлар ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати ўртасидаги мулоқот форматидир.

Дастурга кўра, суратга олиш гуруҳлари икки ҳафталик сафар давомида битта ёки туркум ҳужжатли фильмлар, онлайн мультимедиа маҳсулотлари ва Америкага оид эркин мавзудаги лавҳаларни тайёрлаши ва прайм-тайм вақтида эфирга бериши керак, дейилади элчихона хабарида.

Дастур шартларига биноан, ҳар бир компания жамоаси кўпи билан икки кишидан ошмаслиги, инглиз тилини яхши билиши ва тасвирга олиш мосламаларига эга бўлиши лозим. Уларга «Меридиан» номли ҳамкор ташкилотдан бўлган продюсер кўмаклашади.

Телекомпаниялар тайёрланган дастурларнинг прайм-тайм вақтида эфирга узатилишини таъминлаши, интернет нашрлари эса ўз веб-сайтларида рақамли материалларни жойлаштириши лозим.

Ишлаб чиқаришга оид барча харажатлар, жумладан халқаро ва ички рейслар бўйича парвозлар, меҳмонхонада яшаш, овқатланиш ва бошқа сарф-харажатлар АҚШ Давлат департаменти томонидан қопланади.

Таклифлар 20 февралга қадар тожик, рус ёки инглиз тилларида қабул қилинади.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha