Карвонсарой

Қирғизистонда 9 нафар гумондор-террорчи қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси эканликда гумон қилинган тўққиз кишини, шу жумладан, бир нечта хориж фуқаросини ҳибсга олган. Бу ҳақда Озод Европа/Озодлик радиоси хабар берди.

Гумондорлар – беш хорижлик ва тўрт Қирғизистон фуқароси – 2017 йилдан бери Сурия ва Афғонистондаги номаълум террорчилик гуруҳлари учун одам ёллаш билан шуғулланиб келгани ва Қирғизистонда бир қатор террорчилик ҳаракатларини режалагани тахмин қилинмоқда, дея хабар берди ГКНБ 2 ноябрь, жума куни.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ишни чет эл хавфсизлик идоралари билан ҳамкорликда тергов қилмоқда.

Расмийларга кўра, сўнгги йилларда 500 га яқин қирғизистонлик Сурия ва Ироқдаги «Ислом давлати» (ИД) ва бошқа террорчилик гуруҳлари сафига қўшилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500