Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-08

Марказий Осиё журналистлари, таҳлилчилари Остонада ОАВ эркинлигини муҳокама қилишди

Карвонсарой

ОСТОНА – Марказий Осиёнинг беш давлатидан ташриф буюрган вакиллар ва таҳлилчилар Остонада 7-8 ноябрь куни бўлиб ўтган XX Марказий Осиё ОАВ анжуманида иштирок этдилар, деб хабар берди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) пайшанба (8 ноябрь) куни.

Икки кунлик анжуман ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ҳарлем Дéсир томонидан ташкиллаштирилди.

«ОАВ мутахассислари ва ОАВ ҳуқуқ ҳимоячилари ўртасида юқори қизиқиш, фикрлар алмашиш платформаси ОАВ ҳамжамияти учун биз уни 20 йил аввал биринчи маротаба ўтказган давримиздек, ҳозир ҳам муҳим аҳамиятини йўқотмаганини кўрсатмоқда», деди Дéсир.

Журналистлар ҳамда ОАВ, нодавлат ва ҳукуматлараро ташкилотлар вакиллари билан бир қаторда халқаро мутахассислар ва ҳукумат расмийлари рақамли ўзгариш замонида ОАВ эркинлиги, ахборот сифатига оид муаммоларни муҳокама қилишди.

Иштирокчилар «сохта янгиликлар», дезинформация, минтақа давлатлари ривожланишида ОАВ роли ҳақида сўз юритдилар.

Таҳлилчилар ва журналистлар фойдаланувчилар томонидан яратилган контент, фактларни текшириш воситалари, онлайн сўз эркинлиги ва нафрат нутқларини муҳокама қилган қўшимча тадбирларда ҳам иштирок этишди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha