http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/11/16/newsbrief-01

Тожикистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари АҚШ томонидан молиялаштирган курсларда террорга қарши кураш кўникмаларини ўрганди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Душанбеда АҚШ ҳукуматининг молиявий кўмагида ўтказилган террорга қарши кураш курсларида таҳсил олдилар, дейилади Тожикистондаги АҚШ элчихонасининг 11 ноябрь (жума) кунги баёнотида.

«Хорижий ёлланма жангарилар – аниқлаш ва тергов» курси давомида ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланди, ходимлар ўзаро тажриба алмашдилар ва ҳудуддаги хорижлик ёлланма террорчиларни аниқлаш, кузатиш ва тергов қилиш бўйича ўз кўникмаларини ривожлантирдилар.

«Тожикистонликлар террорчилик ташкилотларининг давлатга таҳдидини жуда яхши тушунадилар, улар сизнинг мамлакатдаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашингизга умид қиладилар», деди Тожикистондаги АҚШ элчихонасининг минтақавий хавфсизлик бўйича зобити Бари Улрих ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига. «Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайиши нафақат ҳукумат, балки Тожикистонда яшаётган барча фуқаролар учун стратегик аҳамиятга эга.»

Ўтказилган машғулотлар АҚШ элчихонаси томонидан молиялаштирилган Террорга қарши курашда кўмаклашиш дастури доирасидаги учинчи курс бўлди.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha