Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-27

Қозоғистон Азов денгизидаги «тангликнинг ҳал этилишини» қўллаб-қувватлайди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Азов денгизидаги инқирозга алоқадор давлатларни «низолнинг кучайишига йўл қўймасликка» чақирди, деб хабар беради 27 ноябрь (сешанба) куни Казинформ вазирлик баёнотига асосланиб.

Россиялик денгизчилар Украинанинг учта кемаси бортига чиқиб, уларни қўлга олган эдилар. Мазкур ҳодиса 25 ноябрь, якшанба куни Азов денгизида содир бўлди. Кемалар Керчь бўғозида Қрим соҳилларидаги Россия сувларига ноқонуний кирганликда айбланган.

«Биз Керчь бўғозида ноҳарбий кемаларнинг ўтиши учун қайтадан йўл очилганини олқишлаймиз. Томонларни вазиятга масъулият билан ёндошишга ва кескинликнинг кучайишига йўл қўймасликка чақирамиз», дейилади баёнотда.

Унга кўра, Қозоғистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг «Азов денгизидаги зиддиятни ҳал этишга» қаратилган режаларини қўллаб-қувватлайди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha