http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/01/03/newsbrief-02

Қозоғистонлик полициячи Янги йил видео-табриги сабаб ишдан бўшатилди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистонлик полиция зобити 31 декабр куни Янги йил байрамига аталган видеомурожаатида ўз мамлакати полициясини «банда» деб атагани учун ишдан бўшатилди, деб хабар берди пайшанба (3 январ) куни Озод Европа/Озодлик радиоси.

ИИВ томонидан А.Р. Тастайбеков деб таништирилган шахс, жиноий жаргонда сўзлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги коррупция ҳақида сўз юритган.

Қарағандадаги полиция академиясининг биринчи босқич курсантлари бўлими раҳбарининг ўринбосари бўлган Тастайбеков «давлат органларини обрўсизлантирувҳи хатти-ҳаракатларни содир этганлиги» сабаб лавозимидан бўшатилган, унинг раҳбарларига эса ҳайфсан эълон қилинган, деб хабар берди ИИВ матбуот котиби Алмаз Садубаев пайшанба куни Facebook саҳифасида.

Интернетда бир зумда оммалашиб кетган видеода Тастайбеков «Қозоғистон гуллаб-яшнайверсин, орамиздаги алоқалар «братва» (жиноий тўда) ва ворисларимизнинг етти авлодига фойда келтирсин« деб тилак билдирган.

«Яшасин Қозоғистон ва бизнинг оилаларимиз. Ура, дўстлар!»

Видео сўнггида полиция кийимидаги ўнлаб кишилар бу тилакларга бир овоздан «Ура!» дея жўр бўлишган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha