Қозоғистонлик олимпиядачи Денис Тенга ҳужум қилган шахс уни пичоқлаганини тан олди

Карвонсарой

ОЛМАОТА – 19 июль куни Олмаотада судланувчи қозоғистонлик олимпия медали совриндори ва фигурали учувчи Денис Тенни пичоқлаганига иқрор бўлди, деб хабар берди душанба (14 январ) куни суд жараёнида иштирок этган KazTAG мухбири.

Гумондорлардан бири Нурали Қиясовнинг гувоҳлик беришича, Тен машинасининг ён ойналарини ўғирлаётган икки кишини таъқиб этишга уринган вақтда тўқнашув юз берган. «Мен қандай қилиб унга икки марта пичоқ урганимни ҳамон англаб етмаяпман. Ўз айбимда иқрорман, аммо уни қасддан ўлдирмадим. Мақсад ўғирлик эди. Ҳаммадан агар мени кечира олишса авф этишларини сўрайман», деди у.

Тен 2014 йил Сочида бўлиб ўтган қишки олимпиядада бронза медалига сазовор бўлган. Бу билан у Марказий Осиёдан биринчи бўлиб олимпиада медалини ютган фугурали учувчига айланган эди. У 25 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Мазкур иш бўйича яна икки киши судланмоқда. Арман Қудаибергенов иккинчи ойна ўғриси бўлса, Жанар Толибаева ўғирликда ва жиноят ҳақида хабар бермагани учун судланмоқдалар.

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha