Карвонсарой

Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларининг ижтимоий тармоқларга тўсиқсиз кириш имконияти тикланди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистондаги барча интернет фойдаланувчилари душанба (14 январь) кунидан ҳеч қандай виртуал хусусий тармоқларсиз (VPN) ва прокси-серверларсиз Facebook, YouTube ва VKontakte ижтимоий тармоқларига кира олаётганликларини айтишган, деб хабар берди CA-News сешанба (15 январь) куни.

Facebook ижтимоий тармоғика кириш билан боғлиқ муаммолар ўтган йил сентябрь ойида пайдо бўлганди. Кейинроқ худди шу муаммо YouTube билан ҳам кузатилди.

Аммо, давлат ташкилотлари ва вазирликлар деярли ҳар доим Facebook ва YouTube тармоқларига VPN ёки бошқа қурилмаларсиз кира олишган.

Айрим фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларга кириш имкониятининг тикланишини 20-22 январь кунлари президент Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалга оширажак ташрифига боғламоқдалар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500