http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/01/25/newsbrief-01

Тожикистон ва Ўзбекистон темирйўл соҳасидаги ҳамкорлик ва транзит юклар учун чегирма масаласини муҳокама қилди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Пайшанба (24 январь) куни Тошкентда Тожикистон ва Ўзбекистоннинг темирйўл соҳаси мутасаддилари ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар берди жума (25 январь) куни Asia-Plus Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизмати хабарига таяниб.

Томонлар икки мамлакат ўртасида ўзаро юк ташиш ҳажмини ошириш ва 2019 йилда транзит юклар учун чегирмалар тақдим этиш имкониятини муҳокама қилганлар.

Учрашув якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан баённома имзоланди.

Ўтган йили Ўзбекистон томони Келес - Қудуқли, Хўжадавлат - Қудуқли ва Қорақалпоғистон - Қудуқли темир йўллари орқали олиб ўтиладиган Тожикистон юклари учун транзит ҳақини арзонлаштирган эди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha