Қирғизистон ва Тожикистон чегара масаласида келишиб олди

Карвонсарой

БОТКЕНТ ВИЛОЯТИ, Қирғизистон – Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари ўринбосарлари Жениш Разаков ва Азим Иброҳим душанба (18 март) куни қирғиз-тожик чегарасидаги низони ҳал этишга оид протоколни имзоладилар. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати баёнот берган, деб хабар беради 24.kg нашри.

Томонлар Кўктош – Оқсой – Томдиқ автомобил йўлида қурилиш ишларини давом эттиришга келишиб олганлар.

«Чегара туманларида транспорт алоқаси тўлиқ тикланади», дейилади хабарда. «Бош вазир ўринбосари Жениш Разаковнинг қайд этишича, протокол икки мамлакат манфаатларини эътиборга олган ҳолда имзоланган. Шу билан бирга, у тегишли давлат органлари раҳбарлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан бирга Кўктош – Оқсой – Томдиқ автомобил йўли қурилаётган жойни кўздан кечирди.»

Қирғизистон ва Тожикистоннинг тергов гуруҳлари чегарадаги вазият оқибатларни ўрганиб чиқадилар, дейилади қирғиз ҳукуматининг баёнотида.

Чегараги тўқнашув чоршанба (13 март) куни содир бўлган. Чегара яқинида яшовчи тожиклар Қирғизистоннинг ушбу ҳудудда автомобил йўли қуриш лойиҳасига норозилик билдирганлар. Воқеа жойида тошбўрон ва отишма юзага келган. Оқибатда икки тожикистонлик ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек, қирғизистонлик милиция ходими кўкрагидан ўқ еб, ҳалок бўлган, деб хабар беради AFP.

Сизга мақола ёқдими?

2
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha