http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/05/06/newsbrief-01?language_switcher=true

Афғон кучлари томонидан Марказий Осиёлик ИД етакчиси ва бошқа 3 жангари ўлдирилди

Карвонсарой

БАҒЛОН ВИЛОЯТИ, Афғонистон – Афғонистон махсус кучлари жума (3 май) куни Бағлон вилоятида «Ислом давлати» (ИД) гуруҳининг ўзбек етакчисини ўлдирди. Бу ҳақда Khaama Press ахборот агентлиги шанба (4 май) куни Афғонистон ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

Келиб чиқиши ўзбеклардан экани маълум бўлган Муфтий Ўзбек Даҳанаи Ғури туманида ўлдирилган, деб хабар беради вазирлик.

Муфтий Ўзбек гуруҳнинг шимолий Афғонистондаги фаолиятига раҳбарлик қилган ва асосан терактларни ташкиллаштириш билан шуғулланган. Вазирликка кўра, у шунингдек, жангарилар таъминоти ва Марказий Осиёда ИШИДнинг молиявий қўллаб-қувватланиши учун масъул шахс бўлган.

Операция давомида афғон ҳарбийлари томонидан бошқа 3 нафар жангари ҳам ўлдирилган.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha
| 2019-05-14

Ҳаммаси пуфакдек шиширилган. Фактлар, номлар қани? Ҳамма нарса «Khaama Press» ахборот агентлиги номидан хабар қилинмоқда. Ўз янгиликларингиз қани?

Жавоб бериш