http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/05/09/newsbrief-02?language_switcher=true

Марказий Осиёда Ғалаба куни нишонланди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН/БИШКEК – Пайшанба (9 май) куни Марказий Осиё давлатлари Нацист Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллигини нишонлади, деб хабар беради маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

СССРдан ажралиб чиққанига деярли чорак аср бўлганига қарамай, барча Марказий Осиё мамлакатлари 1945 йилда Нацист Германияси устидан қозонилган Ғалаба кунини миллий байрам сифатида нишонлайдилар.

Қозоғистонда ушбу санани нишонлаш Нур-Султон шаҳрида ҳалок бўлганлар хотирасига атаб мангу олов олдига гулчамбарлар қўйиш билан бошланади. Байрам концерт билан давом этди, деб хабар берди Казинформ.

Ҳукумат маълумотларига кўра, Иккинчи жаҳон урушида 1 800 000 қозоғистонлик ҳалок бўлган, улардан 630 минги бедарак йўқолган.

Айни вақтда Қирғизистонда ҳукумат етакчилари ва минглаб фуқаролар Ғалаба кунини нишонлаш учун Бишкекда йиғилдилар, деб хабар беради 24.kg нашри.

Президент Сооронбай Жеэнбеков, бош вазир Муҳаммедкали Абилгазиев ва бир қатор расмийлар ҳалок бўлганлар хотирасини ёдга олдилар.

Тадбирда уруш фахрийлари, ҳарбийлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ва чет эллик дипломатлар ҳам иштирок этдилар.

Иккинчи жаҳон урушида 365 мингдан ортиқ қирғизистонлик иштирок этган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha