Душанбеда Марказий Осиёдаги авиакомпаниялар вакилларининг учрашуви ўтказилади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанба (13 май) куни Марказий Осиё авиакомпаниялари вакиллари минтақада фуқаролик авиациясининг ривожини муҳокама қилиш учун Душанбе шаҳрига йиғиладилар, деб хабар берди Asia-Plus нашри «Сомон Эйр» авиакомпанияси матбуот хизматига асосланиб.

«Сомон Эйр» (Тожикистон), «Эйр Астана» (Қозоғистон), «SCAT» (Қозоғистон), «QAZAQ Air» (Қозоғистон), «Uzbekistan Airways» (Ўзбекистон) ва «Авиа Траффик» (Қирғизистон) компаниялари раҳбарлари минтақада фуқаролик авиациясининг бугунги ҳолати, иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий таҳдидларни муҳокама қиладилар.

Авиакомпаниялар ўртасидаги ҳамкорлик халқлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиши ва ривожланишига ёрдам бериши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

1
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha