Қирғизистонда терроризм ташвиқотида айбланган қозоғистонлик қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКEК – Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари душанба (20 май) куни Бишкекда терроризм ташвиқотида айбланиб қидирувда бўлган Қозоғистон фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда пайшанба (23 май) куни Ички ишлар вазирлигига асосланиб 24.kz нашри хабар берди.

1994 йилда туғилган гумондор Қирғизистон пойтахтидаги хонадонларнинг бирида яшаб келган. У Қозоғистонда терроризм ташвиқотини олиб боргани ва ижтимоий, этник, ирқий ёки диний нафратни қўзғагани учун қидирувда бўлагн.

ИИВ хабарига кўра, гумондорга нисбатан Шарқий Қозоғистон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўтган йил май ойида жиноий иш қўзғатилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

1
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha