http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/11/newsbrief-01

Сурия режими ва Россия тарафидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 25 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди

AFP

БАЙРУТ – Сурия режими ва унинг иттифоқчиси Россиянинг ҳаво зарбалари ва ракета ҳужумлари натижасида душанба (10 июнь) куни 25 нафар тинч фуқаро, жумладан 7 бола ҳалок бўлган. Мазкур ҳодиса Москванинг фақат террорчиларни таъқиб қилаётгани ҳақидаги иддаоларига зид келмоқда.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясига кўра, режим томонидан Идлиб вилоятининг Жабала қишлоғига берилган ҳаво зарбалари натижасида 13 киши ҳаётдан кўз юмган.

«Ал-Қоида»нинг собиқ шўъбаси бўлмиш «Ҳаёт Таҳрир ал-Шом» гуруҳи етакчилигидаги иттифоқ назоратида бўлган Идлиб ҳудуди бундан бир неча ой аввал имзоланган буфер зонаси битими билан ҳимояланиши керак эди.

Мазкур ҳудуд Идлиб вилоятининг аксарият қисмини ва унга қўшни Латакия, Ҳама ва Ҳалаб маъмурий бирликларини ўз ичига олади.

Аммо яқин ҳафталар давомида бу ҳудуд кучли бомба ҳужумлари остида қолиши ортидан у ерда яшаётган уч миллиондан ортиқ аҳоли таҳликага тушган.

Ҳужумлар апрель ойи охиридан бери 360 дан ортиқ фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда қароргоҳи Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш обсерваторияси. Москванинг фақат «террорчиларни» нишонга олаётгани ҳақидаги даъволари ортида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони тобора ошиб бормоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хабарига кўра, зўравонликлар оқибатида 270 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. 24 та тиббиёт муассасаси ҳужумга учради.

Таҳлилчилар ҳукумат кучлари минтақани вайрон қилишда давом этишини, аммо жиддий ҳужумларни амалга оширмаслигини тахмин қилмоқдалар.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 3
Сиёсат
Captcha
| 2019-06-21

Россия – террорчи мамлакат.

Жавоб бериш
| 2019-06-11

Россия террорчи

Жавоб бериш
| 2019-06-17

+100%

Жавоб бериш