http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/09/16/newsbrief-01

АҚШ Ўзбекистонга радиацияни аниқловчи жиҳозларни ҳадя қилди

Карвонсарой

ТЕРМИЗ, Ўзбекистон – АҚШ Давлат энергетика департаменти якшанба (15 сентябрь) куни Ўзбекистонга радиацияни аниқловчи ускуналарини топширди, деб хабар беради Ўзбекистондаги АҚШнинг элчихонаси.

Термиздаги Афғонистон ва Ўзбекистонни боғловчи “Дўстлик” кўпригида бўлиб ўтган маросимда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси элчиси Дэниел Розенблюм ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги махсус вакили Исматулла Эргашев иштирок этган.

Кўприкда янги ўрнатилган ускуналар автомобиль ва йўловчилар транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини текширувчи радиацион портал мониторлар, мобил аниқлаш тизимлари ва қўл/портатив детекторларни ўз ичига олади.

АҚШ давлат энергетика департаментининг Ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси томонидан тақдим этилган ускуналар Ўзбекистонга радиоактив материаллар контрабандасига қарши курашда ёрдам беради, дейилади баёнотда.

«Мен мамлакатларимиз ўртасида халқаро ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликнинг янги даври бошланганини эълон қилишдан мамнунман», деди Розенблюм.

«Бу АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида чегаравий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадамдир», деди у.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha