Хавфсизлик

Хитой Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини камайтирмоқда

Хитойнинг минтақадаги ҳатти-ҳаракатлари Пекин фақат иқтисодий манфаатни кўзлаши ва Россия билан тангликни кучайтираётгани ҳақидаги тахминларни йўққа чиқармоқда, дейди таҳлилчилар.

Суриядаги ўлиб бораётган ИД ҳудудини охирги омон қолганлар тарк этмоқда

Сўнгги ҳафталарда Суриянинг Ироқ билан чегараси яқинида жойлашган Боғуз қишлоғидаги тобора кичрайиб бораётган террорчилар ҳудудидан бир неча ўн минглаб тинч фуқаролар олиб чиқиб кетилган.

Путин Россиянинг асосий ракета битимидаги иштирокини тўхтатди

Ўзининг миллатга мурожаатида Путин Ғарб мамлакатларининг пойтахтларига қарши янги ракета тизимларини жойлаштириш билан таҳдид қилган – бу Кремлнинг ташқи хавфларни баҳона қилиб, ички муаммоларни ҳал қилишдан қочишга қаратилган одатдаги тактикасидир.

АҚШ ва Қозоғистон ядровий материаллар контрабандасига қарши қўшма тренинглар ўтказади

Машқлар хавфли моддаларнинг террорчилар қўлига тушмаслигини таъминлашга қаратилган.

Россиядаги машҳурлик даражаси пасайиб борар экан, Путин Ғарбга нисбатан янги таҳдидлар билан чиқди

Россия президенти Владимир Путиннинг рейтинги сўнгги йилларда энг қуйи кўрсаткичга тушган, унинг ўзи эса халққа йўллаган мурожаатида «қарор чиқарувчи марказларни» нишонга олиш билан таҳдид қилган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Тошкентда Марказий Осиёлик ҳарбий лидерлар билан учрашди

«Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиёдаги хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим ўрин тутади», дейилади АҚШ Қуролли кучлари Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони Жозеф Вотелнинг баёнотида.

Кремль Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлигини оқлаш мақсадида ёлғондакам таҳдидларни ўйлаб топмоқда

Таҳлилчиларга кўра, Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтиришдан кўзлаган асосий мақсади минтақада кучсизланиб бораётган таъсирини мустаҳкамлашдир.

Россиянинг Марказий Осиёдаги ракетага қарши мудофаа тизимлари хавотирга сабаб бўлмоқда

Россия Марказий Осиёда жойлаштиришни режа қилаётган ракетага қарши мудофаа тизими минтақавий хавфсизликка таҳдид бўлиб, Кремлнинг қудратини мустаҳкамлашга қаратилган, демоқда тандиқчилар.

Ўзбекистон-АҚШ ҳарбий ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Ўзбекистонлик аскарлар Қўшма Штатларда ўтган илк қўшма ҳарбий машқларда иштирок этишди. Бир вақтнинг ўзида мудофаа вазири Абдусалом Азизов Флоридада АҚШ Марказий қўмондонлиги – CENTCOM раҳбарияти билан учрашди.

СДК қўмондони: «Ислом давлати» бир ой ичида тор-мор этилади

Сурия демократик кучлари (СДК) бош қўмондонининг айтишича, «Ислом давлати»ни (ИД) Суриядан сиқиб чиқариш бўйича операция ўз якунига етиб бормоқда.

Аввалгиси | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | Кейингиси