http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2017/11/01/feature-03
| Хавфсизлик

Қозоғистон қурол-яроғлар ва портловчи аслаҳаларни зарарсизлантириш бўйича халқаро ўқув курсига мезбонлик қилади

Муаллиф: Александр Богатик


ЕХҲТ га аъзо давлатларнинг вакиллари 16 октябрь куни Алматида портловчи қуролларни зарарсизлантириш бўйича машқларда қатнашдилар. [Қозоғистон Мудофаа Вазирлиги]

ЕХҲТ га аъзо давлатларнинг вакиллари 16 октябрь куни Алматида портловчи қуролларни зарарсизлантириш бўйича машқларда қатнашдилар. [Қозоғистон Мудофаа Вазирлиги]

АЛМАТИ -- Қозоғистон Мудофаа Вазирлиги 16-30 октябрь кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) оддий қурол-яроғлар ва портловчи моддаларни зарарсизлантириш бўйича ўқув курсига мезбонлик қилди.

ЕХҲТ га аъзо давлатларнинг қирқ беш вакили Алмати ва Жамбил вилоятининг Отар ҳарбий базасида ўтказилган машқларда иштирок этдилар. Мудофаа вазирлигининг баёнотида машқлар Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган ҳарбий мутахассисларнинг имкониятларини яхшилашга мўлжалланганлиги айтилади.

Вазирликнинг айтишига кўра АҚШ нинг Миналардан тозалаш гуманитар ўқув маркази, Буюк Британия, Сербия ва Словениядан келган инструкторлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Қатнашчилар портловчи қурилмаларни зарарсизлантириш вақтида хатарларни камайтириш йўлларини кўриб чиқдилар ва бошқа портловчи қурол-яроғларни зарарсизлантириш муаммолари тўғрисида фикр алмашдилар.

"Қурол-яроғларни назорат қилиш ва терроризмга қарши курашиш Қозоғистон учун энг муҳим вазифалардир," деди Мудофаа Вазирлигидаги Қурол-яроғларни назорат қилишга кўмаклашиш маркази бошлиғи, полковник Алибек Кулбаев Caravanserai мухбирига. "Биз бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз -- ахир биз умумий хавфсизлик тўғрисида гаплашаяпмизку."

Тадбир Мудофаа Вазирлиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) томонидан биргаликда ташкиллаштирилди, деди Кулбаев.

Ўқув курси тўғрисида гапирар экан, "Ўқув курси АҚШ Давлат Департаментининг Қуролларни йўқотиш ва камайтириш бюроси томонидан молиялаштирлди", деди Cаравансераи мухбирига Уральск шаҳрилик сиёсий таҳлилчи Евгений Крючков.

"Бу хавфсизлик ва терроризм ҳамда тажовузкор экстремизмига қарши курашиш масалалари бўйича АҚШ, ЕХҲТ ва мамлакатимиз томонидан амалга оширилган қўшма тадбирлардан биридир", дея қўшиб қўйди у.

Сизга мақола ёқдими?
10
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha