Карвонсарой
Терроризм

2016 йилда Истанбул аэропортига ҳужум қилганлар орасида Марказий Осиёликлар бўлган

AFP

Қайғуга чўккан аёл, Ислом Давлати (ИД) жангарилари томонидан уч карра худкушлик ва қуролли ҳужумдан сўнг бир йил ўтиб, 2017 йил 28 июнь куни Истанбулдаги Халқаро Отатурк аэропортида ташкил этилган хотира маросимида эсдалик плакатга муносабат билдирмоқда. 45 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужумга алоқадор дея қирқ олти гумондор душанба куни (13 ноябрь) маҳкамага тортилди. [Озан Кўсе/AFP]

Қайғуга чўккан аёл, Ислом Давлати (ИД) жангарилари томонидан уч карра худкушлик ва қуролли ҳужумдан сўнг бир йил ўтиб, 2017 йил 28 июнь куни Истанбулдаги Халқаро Отатурк аэропортида ташкил этилган хотира маросимида эсдалик плакатга муносабат билдирмоқда. 45 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужумга алоқадор дея қирқ олти гумондор душанба куни (13 ноябрь) маҳкамага тортилди. [Озан Кўсе/AFP]

ИСТАНБУЛ -- Ўтган йилги Истанбул аэропортида амалга оширилган уч карра худкушлик ҳужумини амалга оширганлар келиб чиқиши Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россиялик шахслар бўлган деган фикрни душанба куни (13 ноябр) бошланган маҳкама жараёнидаги ҳужжатлардан билиб олиш мумкин.

Истанбулдаги Отатурк аэропортига 2016 йил 28 июнь куни ҳужум қилган уччала ҳужумчи аввал ўт очиб сўнг эгниларидаги худкушлик камарларини ишга туширганлар ва шу тариқа 45 инсоннинг ҳаётига зомин бўлиб яна 160 дан зиёд инсонни яралаганлар.

Маҳкама ҳужжатларига кўра, уларнинг иккитасининг исми Раҳим Булгаров ва Вадим Османов бўлган. Учинчи ҳужумчининг исми айтилмади.

Гумондорлар Туркияга аэропортга ҳужум қилишдан бир ой аввал ўша пайтдаги Ислом Давлатининг (ИД) амалдаги пойтахти ҳисобланган Суриянинг Раққа шаҳридан келган деган тахмин илгари сурилмоқда.

Турк нашрлари илгари берган хабарларида ушбу ҳужум ортида ўзларини портлатиб юборганларга бошпана топиб берган шахс, Истанбулдаги ИД уясининг раҳбари чечен миллатли Аҳмад Чатаев турганини айтишган эди.

Айблов хулосасида айтилишича, ҳужумчилар аэропортга уч марта, яъни 3, 8 ва 23 июнь кунлари вазиятни ўргангани боришган.

Гумондорланинг учдан бир қисми Россия фуқаролари

Ҳужумга алоқадор саналган қирқ олти киши душанба куни маҳкамага келтирилди.

Давлатга тегишли Анадолу янгиликлар агентлигининг хабарига кўра, улар «конституциявий тузумни ағдаришда» ва «қотилликда» айбланмоқда.

Улар шунингдек «қуролланган террорчи гуруҳда аъзолик» ва «террорчи гуруҳ тузиш ва уни бошқариш»да айбланмоқда, дейилади айблов хулосасида. Уларнинг айблари исботланган тақдирда, умумий ҳисобда рекорд натижа ҳисобланадиган 3342 йилга қамалишлари мумкин.

Анадолу агентлиги хабарига кўра, гумондорларнинг 42 таси Истанбул четидаги Силиври шаҳрида қамоққа олиниб, шу ернинг ўзида тўрт кун давом этадиган маҳкамага келтирилдилар. Қолган гумондорлар озодликда қолмоқдалар.

Айбланганларнинг ўн олтитаси Россия фуқаролари, қолганлари эса чеченлар, тунисликлар, мисрликлар, жазоирликлар, сурияликлар ва турклар.

Ушбу ҳужумни ҳеч қайси террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олмади, лекин Туркия бу ишда ИД ни айблади. Айблов хулосасида ИД «Туркия республикасига ҳужум қилди» деб айтилди».

Сўнгги икки йилда Туркия ИД жангарилари томонидан амалга оширилган бир нечта қонли ҳужумдан, жумладан 39 кишининг ҳаётига зомин бўлган сўнгги янги йил оқшомида Истанбулдаги тунги клубга қилинган ҳужумдан озор чекди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500