| Терроризм

АҚШ орага кирди ва Россияни террорчилик ҳужумидан қутқарди

Карвонсарой


Православ черкови хизматчилари Санкт Петербург шаҳридаги Қозон кафедрал черковида, 11 июль, 2013 йил. Россия Федерал хавфсизлик хизмати ўтган ҳафта Чор империясининг пойтахти бўлган шаҳарда, жумладан кафедрал черковда террорчилик ҳужумларини амалга оширишни режалаштиришда айбланган етти нафар ИШИД жангариси дея гумонланган шахсни қўлга олди. [Олга Малцева/АФП]

Православ черкови хизматчилари Санкт Петербург шаҳридаги Қозон кафедрал черковида, 11 июль, 2013 йил. Россия Федерал хавфсизлик хизмати ўтган ҳафта Чор империясининг пойтахти бўлган шаҳарда, жумладан кафедрал черковда террорчилик ҳужумларини амалга оширишни режалаштиришда айбланган етти нафар ИШИД жангариси дея гумонланган шахсни қўлга олди. [Олга Малцева/АФП]

БИШКЕК -- Кремль душанба куни (18 декабрь) Россия Федерал хавфсизлик хизматига (ФСБ) Санкт Петербург шаҳридаги 19-асрда қурилган Қозон кафедрал черкови ва бошқа нишонларга қилиниши керак бўлган террорчилик ҳужумини барбод қилишда АҚШ хавфсизлик кучлари ёрдам берганини тан олди, дея хабар берди АФП.

ФСБ тарқатган баёнотда, улар ўтган ҳафта Ст.Петербург шаҳрининг аҳоли гавжум нуқталарига ҳужум қилишни режалаштирган «Ислом давлати»нинг (ИШИД) етти нафар аъзосини қўлга туширганлари тўғрисида маълумот тарқатди.

АҚШ томонидан тақдим этилган «фойдали» маълумотлар «кўпдан-кўп инсонларнинг ҳаётини қутқарди», дея душанба куни мухбирларга хабар тарқатди Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

«Ва албатта бу фақатгина қониқиш ва эҳтиром туйғусини уйғотади», деди Песков.

'Намунали ҳамкорлик'

Песков томонидан таърифи келтирилган Санкт Петербург воқеасидаги каби «намунали ҳамкорлик», келажакда террорчилик фаолиятини олдини олиш учун кўпгина Марказий Осиё давлатари томонидан талашиб-тортишиб исталадиган нарсадир.

Бадавлат Ғарб мамлакатларидан фарқли ўлароқ Марказий Осиёнинг хавфсизлик хизматлари яхши жиҳозланмаган ва уларга ресурслар етишмайди, дея Карвонсарой билан суҳбатда фикрини ўртоқлашди Бишкек шаҳридаги «Пикир» минтақавий экспертлар клуби ҳамбошқарувчиларидан бири Игор Шестаков.

«Бизларнинг хавфсизлик ташкилотаримиз Марказий Осиёдаги ва бошқа давлатлардаги ўз ҳамкасблари билан яқин алоқа қилишади, бу эсамиграция жараёни ва радикал ҳаракатларни самаралироқ кузатиш имконини беради,» деди у.

ИШИД сафида Сурияда жанг қилганМарказий Осиёлик жангариларминтақада сокин ҳаётни издан чиқарган ҳолда нуқтали террорчилик ҳужумларини уюштиришлари мумкин, деди Карвонсарой билан суҳбатда яна бир Бишкекда жойлашган тадқиқот маркази «Еаст-Wест Стратегй» раҳбари Дмитрий Орлов.

Хавфсизлик хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик Марказий Осиёда аллақачон ўз мевасини бермоқда, деди у.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари хавфсизлик хизматлари «беш йиллар олдин кузатилмаган ҳол, яъни террорчилик ҳужумларининг оқибатини камайтириш ўрнига ҳозирда бундай ҳужумларнинг олдини олишни эплашмоқда», деди у.

[Арман Калиев ушбу хабарни тайёрлашда ёрдам берди.]

Сизга мақола ёқдими?

10
5
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha