2018-01-05 | Таълим

Қозоғистонлик ўқувчиларига бизнес асослари дарси ўтилади

Алехандер Богатик

Январ ойидан бошлаб Қозоғистондаги ўн олтита мактабнинг 10–11 синф ўқувчиларига янги фандан дарс бериш бошланди. Бу дарс кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб ўқитилади.

3 январь куни Таразнинг 9-умумтаълим мактабида ўқувчиларга тадбиркорлик асосларидан биринчи дарс ўтилмоқда. (Тадбиркорлар миллий палатаси)

ОСТОНА – Январ ойидан бошлаб Қозоғистон бўйлаб ўн олтита мактабнинг 10–11 синф ўқувчиларига янги фан – Тадбиркорлик ва бизнес асосларидан дарс ўтиш бошланди.

Тадбиркорлик асосларидан биринчи дарс Тараз шаҳрининг 9-умумтаълим мактабида чоршанба, 3 январь куни ўтказилди. 10-синф ўқувчиларини янги фан билан тарих, ҳуқуқ ва иқтисод ўқитувчиси Ержан Рапилбоев таништирди.

Мураббий ўқувчиларга тадбиркорликнинг жамиятдаги роли ҳақида сўзлаб берди ва бизнес ўйин уюштирди, шундан сўнг, ўқувчилар томонидан таклиф этилган бизнес лойиҳаларни таҳлил қилди.

«Мен келажакда бизнес юритмоқчиман», дейди 10-синф ўқувчиси Сайид Тафиев дарсдан сўнг. «Мен тадбиркор бўлмоқчиман. Сут маҳсулотлари дўкони очиб,ҳудудимиз иқтисодиётининг ривожланишигаҳисса қўшишни режалаштиряпман.»

Тадбиркорликни рағбатлантириш

Тадбиркорлик ва бизнес асослари бўйича ўқув қўлланмаси Тадбиркорлар миллий палатасида фаолият юритувчи мутахассислар томонидан яратилган, дейди Палатанинг Жамбул вилояти бўлинмаси вакили Акбота Батирбекова.

«Дарсликни ишлаб чиқишда методистлар, тадбиркорлар, психологлар ва ўқитувчилар иштирок этишди», деди у Карвонсарой нашрига.

Дастур «ёшлар орасида ташаббускорлик ва ишбилармонликни рағбатлантириш ва ўз кучларига бўлган ишончни мустаҳкамлашга» қаратилган, дейди лойиҳа яратилишида иштирок этган Тараздаги спорт анжомлари дўкони эгаси Тимофей Проскуров.

Дарс мактаб ўқувчиларига тадбиркорликни яхши тушуниб етишга ва тадбиркор қандай фазилатларга эга бўлишини англашга ёрдам беради, дейди Проскуров.

Улар биржа савдолари, қимматли қоғозлар таърифларива ўз бизнесини юритишнинг афзалликлариҳамда бошқа турли мавзуларни ўрганадилар, деди у Карвонсарой нашрига.

Ўқитиш жараёнида иштирок этувчи Тадбиркорлар миллий палатаси аъзолари ва маҳаллий бизнес етакчилари каби мураббийлар дастурда муҳим рол ўйнайдилар, деб қўшимча қилди у.

Лойиҳани ишлаб чиқиш 2014 йилда бошланган ва тўрт йилдан сўнг, 2018–2019 ўқув йилларида мамлакат бўйлаб барча мактабларда жорий қилинади, деди у.

Ўз ўзига ишонч

«Ёшларга бизнес бошқариш асосларини ўқитиш муносиб иш, бу уларни радикал ва жиноий ғоялардан узоқ тутади», дейди Жамбуллик теолог Санжар Сулейменов Карвонсарой нашрига.

Қозоғистонда ўтказилган турли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, экстремизм даъватчилари тузоғига илинган одамларзамонавий жамиятда ўз ўринларини топа олмаганлар ва бой, омадли инсонларга нисбатан нафратда бўлишган, деди у.

«Екстремизм жаҳолатдан, ҳаётнинг ёълга тушмаганлигидан ва ички бўшлиқдан келиб чиқади,» дейди Сулейменов. «Агар ёш ўғил-қизлар яхши ҳаёт, таълим ва мавқега интилсалар, экстремизм ташвиқотчилари ўзларининг сохта ғояларини уларга сингдира олмайдилар.»

«Тадбиркор ўз-ўзига ва ўз кучига ишионган инсон, у ўзи ва бошқаларнинг ҳаётини ўзгартира олишини билади,» деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 4

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

1 та фикр…

Даурен | 2018-01-08

Биринчи синф дарсликларни тўғирлашни бошланглар ундан кўра, элементар хатоларга йўл қўйилган, даҳшат ва шармандалик, бунга қандай йўл қўясиз? Яна 1-синф ўқувчиларига шеър ёдлаб келиш учун бир кунгина муҳлат берасизлар. Бечора болалар.

Асосий мақола
2018-01-03 | Иқтисодиёт

Марказий Осиё раҳбарлари 2018 йил тараққиёт йили бўлишига ваъда бердилар

Марказий Осиё президентлари 2017 йилни ўзгаришлар йили деб атадилар ва 2018 йил инновациялар йили бўлишини башорат қилмоқдалар.

Сўровнома

Мамлакатингизда 2018 йилда тинчлик ва хотиржамликка энг катта таҳдид қайси?

Натижаларни кўриш