Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-05-30 | Хавфсизлик

Суратларда: Остонада KADEX-2018 халқаро қурол-яроғ кўргазмаси

  • 
24 май куни Остонадаги KADEX-2018 кўргазмасида Қозоғистон армияси ихтиёридаги танклар намойиш этилмоқда. (Айдар Ашимов)

«Kazakhstan Engineering» корхонаси томонидан ишлаб чиқилган зирҳли тиббий эвакуатор машинаси 24 май кунги KADEX-2018 кўргазмасида намойишга қўйилган. У жанг майдонида яраланганларни излаш, уларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва эвакуация қилишга мўлжалланган. (Айдар Ашимов)

Болалар ва катталар енгил моторли самолёт штурвали олдида, Остона, 24 май, KADEX-2018 кўргазмаси. (Айдар Ашимов)

24 май куни Остонадаги KADEX-2018 кўргазмасида «Кобра» жанговар машинаси ҳам намойиш этилди. Қозоғистон мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, у кузатув олиб бориш ва ҳамроҳлик қилиш, шунингдек, душманнинг енгил зирҳли ва жонли нишонларини йўқ қилишга мўлжалланган. (Айдар Ашимов)

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган, аксилтеррор операцияларни ўтказишда қўлланиладиган махсус хизматлар экипировкаси, KADEX-2018 кўргазмаси, Остона, 24 май. (Айдар Ашимов)

Қуролли тўқнашувда жангчи ўрнини боса оладиган «Қорақурт» жанговар роботи. У белгиланган маршрут бўйича оператор ёрдамисиз ҳаракатлана олади, мустақил равишда нишонларни аниқлаши ва уларни йўқ қилиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. 24 май кунги Остона кўргазмасида мазкур робот ҳам намойиш этилди. (Айдар Ашимов)

Остонада 24 май куни ўтказилган KADEX-2018 кўргазмасида «Казакҳстан Парамоунт Энгинееринг» компанияси  янги авлод зирҳли машиналарини тақдим этди. Ташрифчилар қозоқ ҳарбий техникаси олдида суратга тушмоқдалар. (Айдар Ашимов)

24 май куни Остонада KADEX-2018 кўргазмасида иштирок этган Туркия компанияси томонидан мото-ўқчи қўшинлар учун мўлжалланган жанговар экипировка намойиш этилди. (Айдар Ашимов)

KADEX-2018 кўргазмасига ташриф буюрганлар Швециянинг нишонга олиш мосламаларини кўздан кечирмоқдалар, Остона, 24 май. (Айдар Ашимов)

24 май куни Остонада ўтган KADEX-2018 кўргазмаси экспонатлари орасида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «Сарбаз» ва «Айтас» жанговар каскалари ҳам бор. (Айдар Ашимов)

Айдар Ашимов

ОСТОНА – Ўтган ҳафта Остонага дунёнинг 40 та ҳукумат делегацияси ташриф буюрган KADEX-2018 халқаро қурол-яроғ кўрмазмасигамезбонлик қилди.

23-26 май кунлари бўлиб ўтган кўргазмада 28 давлатнинг мудофаа саноати соҳасидаги 318 та халқаро корхонаси, жумладан, АҚШнинг «IOMAX USA», Исроилнинг «Elbit Systems», Нидерландиянинг «Airbus Group» ва бошқа компаниялар ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

«Кўргазма давомида имзоланган шартнома ва келишувлар мудофаа саноати соҳасидаги маҳаллий ва хорижий корхоналар ривожига хизмат қилади», деди 23 май куни кўргазманинг очилишида сўзга чиққан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

«Казакҳстан Энгинееринг» маҳсулоти бўлган «Қорақурт» жанговар роботи Остонада 24 май куни ўтказилган KADEX-2018 кўргазмасида. Ташкилотчиларга кўра, бу йил кўргазмага 4000 дан ортиқ одам ташриф буюрди. (Айдар Ашимов)

«Бу шунингдек, сармояларни жалб қилиш, экспорт имкониятларини ва умуман Қозоғистон иқтисодиётида рақобатбардошликни оширишга ёрдам беради», деди у.

KADEX Марказий Осиёда бу турдаги ягона кўргазмадир, деди у.

«Кўргазма 2010 йилдан бери ҳар икки йилда ўтказиб келинмоқда», деди Қозоғистон Мудофаа ва аерокосмик саноат вазири ўринбосари Асет Курмангалиев Карвонсарой нашрига.

«Қозоғистон мудофаа вазирлиги тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйишга ҳаракат қилмоқда ва KADEX-2018 кўргазмаси бунга туртки бўлиб хизмат қилади», деди у.

Қурол-яроғ кўргазмасини ўтказишдан асосий мақсад – янги шартномаларни имзолаш, қурол ишлаб чиқарувчиларни мамлакатга жалб қилиш ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган қуролларни хориж бозорларида сотилишини рағбатлантириш, деди Курмангалиев.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha