Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-01 | Бизнес

Хўжанддаги савдо ярмаркаси Марказий Осиёлик ҳамкорлар учун «имкониятлар водийсини» тақдим этмоқда

Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода 2018 йил Сўғд халқаро савдо ярмаркасида тақдим этилган сабзавотларни кўрсатмоқда, Хўжанд, 6 июль. (Негматулло Мирсаидов)

Негматулло Мирсаидов

ХЎЖАНД – Хўжандда ҳар йили ўтказиладиган «Сўғд: Имкониятлар водийси» халқаро савдо ярмаркаси бу йил Тожикистон ва Ўзбекистон тадбиркорларига мулоқот ва савдо алоқаларини кенгайтириш учун имконият яратиб берди.

6-7 июль кунлари бўлиб ўтган ярмарка икки мамлакат ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорлик белгисидир, дейда таҳлилчилар.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тадбир нафақат турли маҳсулотлар кўргазмаси, балки ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар ва сармоядорлар ўртасида кенг мулоқот майдонига айланган.

Ўзбекистоннинг «Идеал» пойабзал ишлаб чиқариш корхонасининг раҳбари Акрам Каримов (чапда) Сўғд-2018 халқаро ярмаркасида меҳмонлар билан суҳбатлашмоқда, Хўжанд, 6 июль. (Негматулло Мирсаидов)

Савдо орқали тинчлик ва барқарорлик

«Бизнинг вазифамиз ўз имкониятларимиз ва қизиқарли сармояталаб лойиҳаларни намойиш қилиш, айниқса, Марказий Осиё мамлакатларидан бўлган тадбиркорлар учун мулоқот майдонини яратиш», дейди Сўғд вилояти ҳокими ўринбосари Анвар Якубий Карвонсарой нашрига.

«Савдо тинчлик ва барқарорликка эришишнинг энг самарали йўлидир», деди у. «Бизда яхши транспорт йўллари, эркин савдо режими, шунингдек, улкан интеллектуал салоҳият мавжуд.»

«Биз Афғонистон билан савдони ривожлантиришга ва бу мамлакат аҳолиси учун уруш ҳамда наркотиклардан бошқа имкониятларнинг яратилишига қарши эмасмиз», деди Якубий.

Бу йил Хўжандга ярмаркада иштирок этиш учун 14 мамлакатдан 300 дан ортиқ меҳмон келди. Бу мамлакатлар орасида Ўзбекистон, Германия, Польша, Македония, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Корея бор.

«Иштирокчиларнинг ярмидан кўпи ўзбекистонлик тадбиркорлар эди», деди ярмаркани ташкил этган қўмита аъзоси Шуҳрат Қодиров. «Тошкент, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Марғилон ва Андижон шаҳарларидан 65 корхона ўз маҳсулотларини намойиш этиш учун олиб келган.»

Тожикистон-Ўзбекистон: ривожланаётган алоқалар

Тадбир доирасида Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари умумий қиймати 8 миллион доллардан зиёд 40 дан ортиқ шартнома, шунингдек, ҳамкорлик нияти билдирилган бир нечта номаларни имзоладилар, деб хабар берди ташкилотчилар.

Имзоланган шартномалар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик ва савдони янги босқичга олиб чиқишгаёрдам беради, деб таъкидламоқда таҳлилчи ва тадбиркорлар.

«Қўшниларимиз Ўзбекистонда жуда кўп ишлаб чиқариладиган, аммо Тожикистонда заводлар етишмаслиги сабаб четдан келтириладиган текстиль, кимё, озиқ-овқат, автомобиль саноати ва хўжалик маҳсулотларини кенг миқёсда намойиш этдилар», деди Қодиров.

Тадбир Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонинг Ўзбекистонга 17-18 август кунларига белгиланган ташрифи олдидан ўтказилди.

Расмий ташриф икки давлат ўртасида ва умуман бутун минтақада ривожланиб бораётган иқтисодий ҳамкорликка «янги туртки» беради, деди ташқи иқтисодий алоқалар бошқармасининг аъзоси Дилшод Менглиев.

«Тожикистон ва бошқа қўшни мамлакатлар билан савдо алоқалари олиб бориш манфаатли, чунки ортиқча харажатларни талаб қилмайди, бундан ташқари, Буюк Ипак Йўлига бориб тақаладиган анъаналар ҳам мавжуд», деди Тошкент вилоят савдо-саноат палатаси раҳбари муовини Дилшод Менглиев Карвонсарой нашрига.

Март ойида президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган ташрифи ва икки давлат ўртасида чегараларнинг очилишидан кейин бошланган ижобий тенденцияни мустаҳкамлаш учун Тожикистон билан алоқаларни ривожлантириш муҳим», деди у.

Жорий йилнинг илк олти ойи давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо ҳажми 150-180 миллион АҚШ долларига етди, деди Менглиев.

Тожикистон Ўзбекистонга асосан цемент ва электр энергияси етказиб беради, Ўзбекистон эса табиий газ, қурилиш моллари, минерал ўғитлар ва тўқимачилик маҳсулотлари билан таъминлайди, деди у.

«Агар биз мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдалансак, рақамлар бундан анча юқори бўлиши мумкин», деб қўшимча қилди у.

Транспорт йўлаклари минтақавий савдони кучайтиради

Марказий Осиё мамлакатлари орасида транспорт алоқасини яхшилаш хорижий савдо ва минтақавий ҳамкорликни ҳам ривожлантиришга ёрдам беради, дейди таҳлилчилар.

Тожикистон Бутунжаҳон Иқтисодий форумининг 2017-2018 йиллар учун глобал рақобатбардошлик индексида жаҳоннинг 137 мамлакати ичида йўллар сифати бўйича 70-ўринда қайд этилган. Бу Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Тожикистон мустақилликка эришганидан кейин барпо этилган замонавий халқаро транспорт йўлаклари ташқи савдо ҳажмини ошириш учун улкан салоҳиятга эга ва ўзбекистонлик тадбиркорларга Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон каби бозорларга киришга имкон беради.

«Қадимий савдо анъаналарига эга Хўжанд йўллар чорраҳасида жойлашгани сабаб, географик жиҳатдан қулайлиги билан ажралиб туради», дейди хўжандлик иқтисодчи Азизулло Авезов.

«Шаҳар нафақат йирик иқтисодий форумлар ўтказиладиган жой, балки шимол ва жануб, шарқ ва ғарб ўртасида муҳим савдо бўғинига айланиши мумкин», деди у Карвонсаройга.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 2

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha