Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-10

«Газпром» Тожикистоннинг нефть-газ конларига оид умидларини йўққа чиқарди

«Газпром» томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида Сариқамишда 8 та эҳтимолий нефт ва газ конлари аниқланган бўлиб, уларнинг умумий захираси 18 млрд. куб метр газ ва 17 млн. тонна нефтга тенг бўлиши мумкин. (Pixabay)

Неъматулло Мирсаидов

ДУШАНБЕ – Тожикистонда Россиянинг кўмаги билан нефт ва газ конларининг очилишига бўлган умидлар тўсатдан чиппакка чиқди.

Тожикистоннинг бош геология бошқармаси раисининг ўринбосари Раҳмонбек Бахтдавлатовнинг маълум қилишича, Россиянинг «Газпром» нефть-кимё гиганти Тожикистонда нефть ва газ конларини разведка қилишни тўхтатишга қарор қилган.

Бу ҳақда Бахтдавлатов 18 июль куни Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган, кейинроқ Карвонсарой билан телефон орқали суҳбатда «Газпром»нинг шундай қарорга келганини тасдиқлади.

«Газпром»нинг Тожикистондаги асосий мақсади – тижорий фойда кўришдан ташқари, мамлакат иқтисодиёти жиддий нефть ва газ тақчиллигини бошдан кечираётган бир пайтда, республиканинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш, дейилади компания сайтида.

«Газпром»нинг Тожикистондаги бурғилаш майдони. (Газпром Интернешнл)

9 йилда 1 қудуқ

Бахтдавлатовнинг айтишича, «Газпром» Сариқамиш ва Ғарбий Шохамбари ҳудудида геологик разведка ишларини олиб бориш учун бундан 9 йил аввал лицензия олган, аммо бу вақт ичида биргина қудуқ қазиб, шунинг ўзини етарли деб хулоса қилган.

«Сариқамиш ниҳоятда чуқур бурғилаш талаб этадиган ҳудуд эканлигини тушунамиз, аммо якуний хулоса чиқариш учун биргина қудуқнинг ўзи кифоя қилмаслиги аниқ», деди Бахтдавлатов Карвонсаройга.

«Биз Газпромга умид қилгандик, улар ўз қувватларини ишга солган ҳолда барча ишни уддалайдилар деб ўйлагандик. Газпром эса биттагина қудуқ бурғилаб, Тожикистонда газ ҳам, нефт ҳам йўқ экан, деяпти. Улар бир эмас, 2-3 та қудуқ бурғилаши керак эди», деган у июль ойида ўтган матбуот анжуманида.

«Газпром»нинг қарори истиқболли нефть-газ конларидаги ишчиларнинг некбин кайфиятига мос эмасди, дейди бир неча бор бурғилаш майдонларида бўлган маҳаллий журналист Ҳикматулло Сатторов.

Объектларда етарли заҳиралар борлигига ишчи-ходимларнинг ишончи комил эди, деди у Карвонсаройга.

1980 йилларда олиб борилган разведка ишлари Сариқамиш ва Ғарбий Шохамбарини ўз ичига олган тожик-афғон ҳавзасида нефть ва газ заҳиралари борлигини кўрсатган эди.

Жумбоқли қарор

Тожикистонда тасдиқланган углеводородлар заҳираси газ конденсатлари билан қўшиб ҳисоблаганда 1,6 млн. тоннани ташкил қилади, прогноз қилинган заҳиралар эса – 110 млн. тонна, деб хабар берган май ойида «Спутник» нашри.

«Газпром» томонидан 2014 йилда бурғиланган қудуқ – Шаҳринав-1п Марказий Осиёдаги энг чуқури бўлиб, узунлиги 6450 метрга тенг.

Asia-Plus хабарига кўра, «Газпром»нинг ўзи томонидан олиб борилган разведка ишлари натижасида Сариқамишда 8 та эҳтимолий нефт ва газ конлари аниқланган бўлиб, уларнинг умумий заҳираси 18 млрд. куб метр газ ва 17 млн. тонна нефтга тенг бўлиши мумкин.

Бу натижаларни ҳисобга олганда, «Газпром»нинг қўққисдан чиқиб кетиши «жумбоқ бўлиб қолмоқда», деди Сатторов.

Компанияда ишлайдиган ҳайдовчи «Газпром» тўсатдан ишни тўхтатишидан аввал мутахассислардан газ конденсатини қайта ишловчи корхонани бапро этишга тайёргарлик кўрилаётганини эшитган, дейди Ҳикматулло Сатторов.

«Ҳамма табиий газ қазиб олинишига тайёрланаётган эди», деди у. «У ерда нимадир топилди, улар эса тўсатдан ишни тўхтатдилар».

Сабаблар ва хавотирлар

Тожикистондаги истиқболли конлардан нефть ва газ қазиб олиш Марказий Осиёдаги бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ меҳнат ва харажат талаб қилса-да, «Газпром»нинг бундай кескин қарори иқтисодчилар ва бошқа кузатувчиларни ўйлантириб қўйган.

Ишларнинг тўхтатилгани «Газпром Интернешнл» компанияси сайтида келтирилган баёнотга ҳам зид.

«Газпром»нинг Тожикистондаги асосий мақсади – тижорий фойда кўришдан ташқари, мамлакат иқтисодиёти жиддий нефть ва газ тақчиллигини бошдан кечираётган бир пайтда, республиканинг энергетик хавфсизлигини кафолатлаш, дейилади компания сайтида.

20 июль кунги матбуот анжуманида «Газпром» бутун мамлакатга қўл силтаганини инкор этди, деб хабар берган 20 июль куни Asia-Plus ва Спутник нашрлари. У Сариқамиш ва Ғарбий Шохамбарида бурғилаш ишларининг тўхтатилишига тижорий сабабларни рўкач қилган.

«Газпром» ерга чуқур кўмилган тожик газини қазиб олишдек катта харажат талаб қиладиган ишни бошлашдан олдин углеводородлар нархининг ошишини кутаётган бўлиши мумкин, дейди душанбелик иқтисодчи Ҳожимуҳаммад Умаров.

Бугунги кун ҳисоб-китобларига кўра, «ўта чуқур бурғилаш ишлари жуда қимматга тушади», деди у Карвонсаройга.

«Эҳтимол, Тожикистон Ўзбекистондан арзон табиий газни сотиб олиб, эвазига арзон электр энергияси сотгани маъқулдир», деб таклиф берди у. «Нефть ва газни эса қора кунга асраб қўйиш керак».

Россияга қарам бўлгандан кўра, «Ўзбекистоннинг геологик разведка компанияларини жалб этиш яхшироқ бўлар», дейди у.

Бошқа кузатувчилар эса кескинроқ фикр билдирганлар.

Стратегик ҳамкор?

1991 йилда СССР парчаланганидан бери Тожикистонда Россиянинг биргина лойиҳаси муваффақиятли бўлган, у ҳам бўлса – Сангтўда электр станцияси, дейди душанбелик сиёсатшунос Нуриддин Қаршибоев.

«Россия компаниялари ўзларини ишлаётгандек қилиб кўрсатар эдилар», деди у Карвонсаройга. «Бу ерда бўлишдан асл мақсад эса стратегик ҳамкор эканликларини кўрсатиш бўлган».

«Чинакам стратегик ҳамкор бундай қилмайди», дейди у. «У қийин вазиятда бизга ёрдамга кела олишини исботлаши керак.»

«Ҳар сафар, сиёсий босим ўтказиш керак бўлганида, сиёсий миссияларни бажараётган Россия компаниялари ўз устунликларидан босим ўтказиш учун фойдаланадилар», деди у.

Россия компаниялари одатда қўшма лойиҳаларда сиёсий мақсадларсиз иштирок этмайдилар, дейди Канадада яшовчи тожикистонлик сиёсатшунос Каримжон Аҳмедов.

«Тожикистон итоаткорроқ бўлганида, (Россия раҳбарлигидаги) Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига (ЕИҲ) қўшилишга қаршилик қилмаганида, унинг нефти ҳам, гази ҳам бўлар эди», деди у Карвонсаройга.

Тожикистон ҳанузгача ЕИҲга қўшилмаган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 15

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha