Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-23 | Жамият

Суратларда: Остона аҳолиси ва сайёҳлар кўча санъати асарларидан завқ олмоқдалар

  • 
Дмитрий Левочкин эскизи асосида тайёрланган граффити. Рассом 14 дюймлик оптик графикани қўллаган ҳолда 3D-эффект ҳосил қилади. Суратдаги бинода Торе уруғидан бўлган Чингизхон авлоди тасвирланган. (Айдар Ашимов)

Тарихий воқеаларни қоғозга тушираётган қиз. Шамол уларни узоқ ўтмишга учириб кетмоқда. 14 август куни Остонада олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Барча граффити суратларида уларнинг таърифи ва муаллифнинг исми ёзилган. Масалан, мазкур суратдаги «Даштдаги уйқу» асари Самир Салаҳов ижодига мансуб. (Айдар Ашимов)

«Даштдаги уйқу» картинасида ирбис (тоғ қоплони) ва сайғоқ акс эттирилган, 14 август куни Остонада олинган сурат. Қачонлардир бу жонзотлар замонавий Қозоғистонда жуда кўп эди. Ҳозирда улар Қизил китобга киритилган ва табиат ҳимоячилари томонидан асраб-авайлаб келинади. (Айдар Ашимов)

Қозоқ шоири ва ёзувчиси Сакен Сайфуллиннинг (1894-1939) Остонадаги биноларнинг бирида граффити усулида чизилган сурати, 14 август. (Айдар Ашимов)

Шаҳардаги қурилиш мажмуасида Остонадаги диққатга сазовор жойлардан бири – Ҳазрат Султон масжиди тасвирланган, 14 август куни олинган сурат. Масжид шаҳарнинг турли ривожланиш босқичларини ифодаловчи чизгилар билан тўлдирилган. (Айдар Ашимов)

Шаҳардаги чорраҳаларнинг бирида қозоқларнинг қадимий ўйини – «қиз қувди» тасвирланган, Остона, 14 август. Ёш йигит ўз севгилисининг ортидан қувмоқда, улар от чоптириб кетмоқдалар. (Айдар Ашимов)

Граффити суратлари Остона кўчаларида учратиш мумкин бўлган ягона санъат асарлари эмас. 14 август куни олинган бу суратда Ишин дарёси яқинидаги «Битлз» гуруҳининг ҳайкалини кўриш мумкин. (Айдар Ашимов)

Айдар Ашимов

ОСТОНА – Яқинда Қозоғистоннинг шовқин-суронли пойтахти Остонада яратилган граффити суратлари маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Кўча санъати яқиндан бери Марказий Осиё бўйлаб оммалаша бошлаган. Қозоғистон шаҳарлари ва вилоятларидаги кўпгина рассомлар ўзлари яшайдиган жойларни ижодлари билан безамоқдалар, уларнинг айримлари маҳаллий ва миллий мавзуларда ишланган.

Илк суратлар шаҳарнинг Сариарка тумани ҳокимияти ташкиллаштирган «Urban Art Astana - 2018» мусобақаси доирасида чизилган эди. Мусобақа шаҳар аҳолисини санъатнинг мазкур тури билан таништириш мақсадида ўтказилган.

Тарихий воқеаларни қоғозга тушираётган қиз. Шамол уларни узоқ ўтмишга учириб кетмоқда. 14 август куни Остонада олинган сурат. (Айдар Ашимов)

Тарихий воқеаларни қоғозга тушираётган қиз. Шамол уларни узоқ ўтмишга учириб кетмоқда. 14 август куни Остонада олинган сурат. (Айдар Ашимов)

«Ариза топширганларнинг 70 тасидан шаҳарнинг турли жойларида чизиладиган 26 та эскиз танлаб олинди», дейилган мусобақа вебсайтида.

Рассомлар граффити асарларини тураржой биноларига чизишган. Улар тунда проекторлар ёрдамида деворларга чизмалар чизиб, кундузи эса уларни бўяйдилар.

Дам олиш кунлари гидлар сайёҳларга граффитиларни кўрсатадилар, хоҳловчилар у ерда суратга тушишлари мумкин.

«Бу каби қизиқарли тур учун раҳмат! Барча санъат асарлари ўзига хос, мислсиз ва илиқ руҳда бажарилган. Улар менга шу даражада кўтаринкилик бахш этганидан, уйимдаги деворларга ҳам расм солишни хоҳлаб қолдим», деди онлайн изоҳ қолдирган тур иштирокчилардан бири.

Суратлар тақдимоти 6 июль – Остона 1997 йил декабрда мамлакат пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирлари олдидан режалаштирилган эди.

Безатилган биноларнинг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди, изоҳ қолдирганларнинг аксарияти ўз таҳсинларни ифода этганлар.

Суратлар остида «Раҳмат, сиз шаҳарни жонлантирдингиз!», «Бундай гўзалликлар кўпайса янаям яхши бўларди», «Зўр лойиҳа! Яхши иш!», «Чиройли!» каби изоҳлар ёзиб қолдирилди.

«Бу ажойиб. Бу каби гўзаллик одамларга кўтаринки кайфият бахш этади», дейди остоналик 32 яшар Айгерим Есмахова Карвонсарой нашрига.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha