Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-26 | Терроризм

Ўзбекистоннинг терроризмга қарши кураши бошқа мамлакатлар учун намуна ўлароқ кўрсатилмоқда


Турли мамлакатлардан келган этник ўзбеклардан иборат «Имом Бухорий жамоати» (ИБЖ) жангари гуруҳи аъзолари 18 ноябрь куни Телеграм иловаси орқали экстремистлар томонидан тарқатилган суратда Афғонистоннинг номаълум ҳудудида тасвирланган. Ўзбекистон ёшлар орасида экстремистик ташвиқот ва радикаллашувга қарши кураш мақсадида уларнинг ҳуқуқий ва диний билимларини оширишга интилмоқда.

Турли мамлакатлардан келган этник ўзбеклардан иборат «Имом Бухорий жамоати» (ИБЖ) жангари гуруҳи аъзолари 18 ноябрь куни Телеграм иловаси орқали экстремистлар томонидан тарқатилган суратда Афғонистоннинг номаълум ҳудудида тасвирланган. Ўзбекистон ёшлар орасида экстремистик ташвиқот ва радикаллашувга қарши кураш мақсадида уларнинг ҳуқуқий ва диний билимларини оширишга интилмоқда.

Максим Енисеев

ТОШКЕНТ – Ўзбекистоннинг терроризмга қарши чоралари Марказий Осиё ва бошқа давлатлар учун модел сифатида хизмат қилмоқда, дейди таҳлилчилар.

Ёшларнинг ҳуқуқий ва диний билимини кучайтириш орқали улар орасида эктремистик ғоялар тарқалишининг олдини олишга асосланган радикаллашувга қарши курашнинг ўзбек модели ўз самарасини берди, деди Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) раҳбари Владимир Норов.

«Экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси кўпгина хорижий мутахассисларнинг эътиборини жалб қилмоқда», деди Норов 1 ноябрь куни Халқ сўзи нашрига. У 2006-2010 йилларда ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.


Ўзбек аскарлари террорга қарши кураш машғулотлари чоғида, 6 октябрь, Жиззах вилояти. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Ўзбек аскарлари террорга қарши кураш машғулотлари чоғида, 6 октябрь, Жиззах вилояти. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

«Мутахассисларнинг баҳолашича, Ўзбекистоннинг бу сиёсий йўли Ислом дунёсидаги «маърифатли Ислом» ғояси учун янги муҳим йўналишга асос бўлиб хизмат қилади», деди у.

Қалблар ва ғоялар учун кураш

Ўзбек модели қонунларга ҳурматни ривожлантириш ҳамда руҳий ва диний таълим орқали халқнинг, айниқса ёшларнинг «қалби ва онги учун курашга» эътибор қаратади, деди Норов.

«Бундан ташқари, биз экстремистик ғоялар таъсирида қолган ва ўз хатосини англаб етганларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни нормал ҳаётга қайтариш устида мунтазам равишда ишлаймиз», деди у.

Мисол учун, 1 ноябрдан бошлаб, Ўзбекистонда махсус комиссия Сурия, Ироқ ва Афғонистонга кетган фуқароларни тергов қилишни бошлади.

Жиддий жиноятларни содир этмаган, қўлига қурол олмаган шахслар ҳамкорлик қилиб, чин кўнгилдан тавба қилсалар жиноий жавобгарликка тортилмайдилар.

2017 йилда Ўзбекистон ҳукумати экстремистлар таъсирида тушиб қолган фуқароларнинг 10 минг нафар фарзандларини иш билан таъминлади, деди Норов.

Ёшларнинг радикаллашуви кўплаб мамлакатлардаги энг хавфли ва муҳим муаммолардан, деб таъкидлади у.

СМТИнинг халқаро таҳлилчилар тадқиқотларига асосланган маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 18 ёшгача бўлган ёшларнинг 300 мингга яқини экстремистик ташкилотларга алоқадор.

Тажриба алмашиш

Ўзбекистонлик мутахассислар хорижлик ҳамкасблари билан мамлакат тажрибасини бўлишиш учун аксилтеррор стратегиялар бўйича китоб нашр қилишлари керак, деди тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хон.

«Мамлакатда хавфсизликнинг энг юқори кўрсаткичи шу ерда сақлангани сабабли бошқа давлатлар Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганиши мумкин», деди Хон Карвонсарой нашрига.

«Менимча, тажриба алмашиш учун сиёсий тавсиялар китоб ёки брошюра шаклида чоп этилиши керак. Террорга қарши кураш бўйича ўзбек модели ҳақида муносиб китоб ҳамон чиқмаган, зеро бу жуда фойдали бўлар эди», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha