Карвонсарой
Хавфсизлик

«Енгилмас»? Patriot тизими Кремлнинг товушдан тез учувчи ракета хақидаги даъволарини йўққа чиқарди

Карвонсарой ва AFP

АҚШ кучлари 25 апрел куни Филиппиндаги Сан-Мигел ҳарбий денгиз базасида «Баликатан 23» машқлари доирасида қирғоқ бўйлаб жонли отишма пайтида Патриот ракета тизимини ишга туширди. [АҚШ Мудофаа вазирлиги]

АҚШ кучлари 25 апрел куни Филиппиндаги Сан-Мигел ҳарбий денгиз базасида «Баликатан 23» машқлари доирасида қирғоқ бўйлаб жонли отишма пайтида Патриот ракета тизимини ишга туширди. [АҚШ Мудофаа вазирлиги]

Украинанинг АҚШда ишлаб чиқарилган Patriot тизими ёрдамида Россиянинг товушдан тез учувчи «Кинжал» ракетасини уриб туширгани Кремлнинг ҳарбий салоҳияти керагидан ортиқ мақтаб юборилганига яна бир мисол бўлди.

Россия президенти Владимир Путин 2018 йилда «Кинжал»ни тақдим этар экан, уни ракетага қарши тизимлар олдида «енгилмас» деб таърифлаган эди.

«Мен украиналикларни тарихий воқеа билан табриклайман», деб ёзган Микола Олешчук Телеграм тармоғи орқали. «Ҳа, биз «тенги йўқ Кинжал» ракетасини уриб туширдик.

Ракета ўтган ҳафта пайшанба тунида соат 2:30да Patriot тизими ёрдамида Киев осмонида уриб туширилган, деб хабар беради Украина ҳарбий ҳаво кучлари 6 май куни.

2018 йил 9 май куни Москвада Ғалаба куни муносабати билан ўтказилаётган ҳарбий парадда Қизил майдон узра «Кинжал» ракеталарини ташувчи товушдан тез МиГ-31 самолётлари учиб ўтган. [Юрий Кадобнов/AFP]

2018 йил 9 май куни Москвада Ғалаба куни муносабати билан ўтказилаётган ҳарбий парадда Қизил майдон узра «Кинжал» ракеталарини ташувчи товушдан тез МиГ-31 самолётлари учиб ўтган. [Юрий Кадобнов/AFP]

Россия қиш ойларида энергетика инфратузилмасига зарба бергач, Украина Ғарбдаги иттифоқчиларидан ҳаво мудофаани кучайтиришда ёрдам сўраган эди.

Украина илк Patriot тизимини апрел ойи ўрталарида қабул қилиб олган. У АҚШнинг энг такомиллашган ҳаво мудофааси тизими ҳисобланади.

Президент Владимир Зеленскийга кўра, бу тизим Украинанинг Россия зарбаларига қарши мудофаасини «сезиларли» дарадажа кучайтиради.

Россия «Кинжал» ракетасини биринчи марта 2022 йилда Украинага нисбатан асоссиз ҳужуми бошланишида қўллаган эди.

Patriot

Россияинг МиГ-31К жанговор самолёти томонидан учирилган Х-47 «Кинжал» ракетасининг йўқ қилиниши Patriot тизимининг вазиятни потенциал даражада ўзгартирадиган ролини намойиш қилди. Ҳар бир тизимнинг нархи қарийб 1 млрд. АҚШ долларига тенг, деб хабар берган Washington Post.

АҚШ армияси асосий ҳаво ва ракета мудофаасининг MIM-104 Patriot тизимидан дунё бўйлаб саноқли АҚШ иттифоқчилари фойдаланади.

Patriot ракета мудофааси тизими олти қисмдан иборат: ракета, учирувчи қурилма, радиолокация мажмуаси, бошқарув станцияси, қувват генератори блоки ва юқори частотали антенна устуни.

2001 йилда тақдим этилган дастлабки Patriot тизимининг PAC-3 (MIM-104F) модернизацияси янгиланган ракеталар ва Link 16 алоқа тизими қўлланилиши билан Patriot имкониятларини сезиларли даражада оширган.

Patriot тизимининг модификация қилинган ракета учириш мосламаси иккита ракетани учириш усулидан фойдаланиб, 16 та ракета учира олади, саккизта қанотли ракеталарни нишонга олиш имкониятига эга ваа нишонга аниқ зарба берилишини кафолатлайди.

Олтита учирувчи қурилмадан иборат Patriot дивизияси 48 та қанотли ракетани йўқ қила олади.

2015 йилда фойдаланишга топширилган PAC-3 Missile Segment Enhancement (PAC-3 MSE) тизими каттароқ, икки импульсли қаттиқ ёқилғидаги двигателлар, каттароқ қанотлар, такомиллашган баллистик ва қанотли ракеталарни енгиш мақсадида юқори тезлик ва маневрга эришиш учун янгиланган узатмалар ва иссиқлик аккумуляторларга эга.

Навигация, тузилма ва дастурий таъминотдаги бошқа такомиллашувлар ҳисобига PAC-3 MSE аввалги версияга нисбатан анча каттароқ ҳудудни мудофаа қила олади.

Шармандали ҳолатлар

Путин анчадан бери ўз давлатининг янги авлод «енгилмас» қуроллари билан мақтаниб келади.

2018 йилда Россия янги, товушдан тез учувчи «Авангард» ракета тизими яратганини даъво қилган эди. Унинг сўзларига кўра, у товушдан 20 маротаба тез уча олади, юқорига ва пастга маневр қила олади.

«Бу уни ҳар қандай шаклдаги ҳаво ва ракета мудофааси тизими олдида енгилмас қуролга айлантиради», деган эди у ўша йилги мурожаатида уни «мукаммал қурол» деб таърифлаб.

Ушбу «енгилмас» қуролнинг йўқ қилиниши Россия армиясининг сўнгги шармандали ҳолатларидан бири бўлди.

Ўтган бир неча ой давомида Россия Украинанинг Бахмут шаҳрини эгаллаш йўлидаги жанглар билан овора бўлиб қолган. Бу кичик қўшнисига қарши жанг қилаётган улкан армияга эга Россия учун тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳолатдир.

Тахминларга кўра, ўтган беш ой давомида Украинадаги урушда 20 мингдан ортиқ россиялик аскар ҳалок бўлган, 80 минг нафари жароҳатланган .

Украинадаги бир йиллик мағлубиятлардан кейин Россиянинг мақталган ҳарбий денгиз кучлари ҳам шубҳа остида қолмоқда. Москва эса ўзининг ҳарбий денгиз доктринасини амалга ошира олмай, коррупциядан азият чекмоқда.

Россиянинг Украинага ноқонуний босқинидан бир неча ой ўтганидан кейин Россия ҳарбий денгиз кучлари катта йўқотишларни бошдан кечирди.

2022 йил 14 апрел куни Украина ракеталари Россия Қора денгиз флотининг байроқдори бўлган «Москва» крейсерини Одессадан 110 км масофада чўктириб юборган.

Бундан уч ҳафта аввал 2022 йил 24 март куни Украина ракеталари «Аллигатор» тоифасидаги Саратов танкерини Украинанинг Бердянски яқинида чўктирган.

Россия қуролли кучлари анчадан бери клептократиядан азият чекади, бунда тадқиқот ва қайта қуроллланиш учун ажратилган маблағ расмийлар ва бизнесменларнинг ҳисобларига ўтади.

Россиянинг ягона авиаташувчиси – «Адмирал Кузнецов» йиллар давомида бир неча марта ёнғинга учраган. Сўнггиси 2022 йилда содир бўлган бўлса, 2018 йил октябр ойида кран палубага қулаши натижасида кема жиддий зиён кўрган.

«Адмирал Кузнецов» авиаташувчисини таъмирлаётган Мурманскдаги кемасозлик заводи раҳбари маблағларни ўзлаштириш айби билан ҳибсга олинган, деб хабар берган ТАСС 2021 йилнинг март ойида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Эскирган «Патриот» тизими гипертовушли ракетани уриб туширганига фақат аҳмоқ одамлар ишониши мумкин. Бу очиқ-ойдин ёлғонларга фақат мияси ювилган одамлар ишонади. Кўзни очинглар, бу сизга Ҳолливуд филмлари эмас.

Жавоб бериш

Украинадаги урушга юборилган айрим россиялик ёлланма шарҳловчилар сценарийсини унутиб қўйганга ўхшайди. Энди улар бир хил сўзларни қайта-қайта такрорлаш ўрнига ўз фикрларини билдирмоқдалар. Мен буни шартномани бузиш деб атайман. Гўё уларга нусха кўчириш ва жойлаш учун етарлича мия берилмагандек. Балки кейинги сафар Россия ўз кузатувчиларини тажовузни тўғри ёритиш бўйича кўрсатмалар билан жўнатар?

Жавоб бериш

«Россияликлар кечирасиз, ракета енгилмас эканлигини билмай қолиб, уни уриб туширибмиз.»

Жавоб бериш

Кинжал товушдан тез учадиган ракета эмас, товушдан тез учадиган ҳеч нима холос.

Жавоб бериш