Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоқлар ва қирғизлар «Z-ватанпарварлар» ва Россия ташвиқотига қарши туришга чақирмоқда

Канат Алтинбаев

24 феврал куни Олмаотада украин шоири Тарас Шевченко ҳайкали пойига гул қўйилгани мамлакат халқи Украинани қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради. Украина байроғининг рангларида тайёрланган плакатда «Урушга йўқ деймиз» деб ёзилган. [Руслан Пряников/AFP]

24 феврал куни Олмаотада украин шоири Тарас Шевченко ҳайкали пойига гул қўйилгани мамлакат халқи Украинани қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради. Украина байроғининг рангларида тайёрланган плакатда «Урушга йўқ деймиз» деб ёзилган. [Руслан Пряников/AFP]

ОЛМАОТА – Россияликларнинг Қозоғистонга оқими давом этар экан, маҳаллий фаоллар Украинадаги уруш тарафдорлари олиб бораётган Z-ташвиқот кампаниясига қарши курашни кучайтирмоқда.

Россияни тарк этиш 2022 йил февралда Россиянинг Украинага босқинидан кўп ўтмай бошланди ва асосан сафарбарликдан қочаётган ахборот технологиялари (IT) ходимларидан иборат эди.

Қозоғистон фаоллари Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватлайдиган ва Кремл ташвиқотини ёйинлайдиганларни «ватниклар» (кўр-кўрона ватанпарварлар учун ҳақоратли атама) ёки «Z-патриотлар» деб атайдилар.

Сўнгги бир ярим йил ичида Қозоғистонга кириб келган русларнинг ҳаммаси ҳам ўз давлатининг Украинага бостириб кирганига қарши эмаслиги ойдинлашмоқда.

2022 йилнинг май ойида Уральск полицияси Россия президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлайдиган фуқароларга огоҳлантириш бермоқда. Суратда: қозоқлар Россия империясининг рамзи сифатида қабул қиладиган георгий тасмасини олиб юрган маҳаллий аҳоли. [Файл]

2022 йилнинг май ойида Уральск полицияси Россия президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлайдиган фуқароларга огоҳлантириш бермоқда. Суратда: қозоқлар Россия империясининг рамзи сифатида қабул қиладиган георгий тасмасини олиб юрган маҳаллий аҳоли. [Файл]

Ўзбекистонлик блогер Мирзо Зоминий ўзининг ижтимоий тармоқлардаги кампаниясида шу баннердан фойдаланиб, россиялик қўшиқчи ва «Z-қўшиқчи» Григорий Лепсни бойкот қилишга чақирган.

Ўзбекистонлик блогер Мирзо Зоминий ўзининг ижтимоий тармоқлардаги кампаниясида шу баннердан фойдаланиб, россиялик қўшиқчи ва «Z-қўшиқчи» Григорий Лепсни бойкот қилишга чақирган.

Бунга мисол тариқасида яқинда остоналик блогер Шайсултон Қосимов Қустанай вилоятининг Рудний шаҳрида ёзиб олган видеосини эълон қилган.

Видеода Россиянинг Челябинск вилоятига мансуб давлат рақамига эга, Украинага босқиннинг рамзи бўлган «Z» стикерлари туширилган автомашинани кўриш мумкин.

«Бу ердаги Z ҳарфи – уруш ташвиқотининг белгиси», дейди Қосимов.

Қосимов ҳайдовчи аёлдан стикерни олиб ташлашни сўраганида, у буни қатъиян рад этган ва Қосимов унга рус тилида эмас, қозоқ тилида мурожаат қилганидан норозилик билдирган.

«Нега бошқа тилда гапиряпсиз?» деб савол беради видеоёзувдаги аёл жаҳл билан.

У Қосимовни миллатлараро адоват қўзғашда айблаган. Қосимов полиция чақирган. Воқеа жойига келган патрул ходими аёлни маҳаллий полиция бўлимига олиб борган ва Қосимовнинг аризасини олган. Хабарларга кўра, аёл жаримага тортилган.

«Биродарлар, юртимизда шундай белгили машиналарни кўрсангиз, полицияга хабар беришингизни сўрайман. Провокацияларга берилманг», дейди Қосимов ўз видеосида.

Ўтган йилнинг август ойида Қарағанда вилоятининг Саран шаҳрида яшовчи фуқаро иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қаҳрамонлар шарафига ўрнатилган ёдгорлик бўлмиш танкнинг минорасига Z ҳарфини чизгани учун туман суди томонидан етти суткага ҳибсга олинган эди.

У «майда безорилик, тураржой ва атрофдагиларга нисбатан ҳурматсизликни ифода қилувчи, жамоат тартиби ва шахсларнинг осойишталигига путур етказувчи бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар тўғрисида»ги қонун билан жавобгарликка тортилган.

Қозоғистонда «Z» ҳарфининг намойиши расман тақиқланмаган.

Остона босқинни ҳалигача очиқ-ойдин қораламаган, бунга асосий сабаб унинг Россия билан яқин иқтисодий алоқалари эканлиги айтилади.

Қозоғистон Россия етакчилик қиладиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзолиги сабаб Россиянинг стратегик ҳамкори ҳисобланади.

Шундай бўлса-да, расмий Остона Украина шарқидаги икки бўлгинчи вилоят – «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» мустақиллигини тан олишдан бош тортган.

Нафақат Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш, балки Ғарбга уларни амалга оширишда ёрдам бериш ҳам шулар жумласидан.

Айирмачилик кайфиятини жиловлаш

Айрим ҳудудларда Россия таъсири остидаги бўлгинчилик шимолий вилоятлари Россия билан чегарадош ва кўплаб этник руслар яшайдиган Қозоғистон учун долзарб муаммо ҳисобланади.

Вашингтондаги миллий мудофаа университети профессори Эрика Маратнинг айтишича, Остона Россиянинг Украинадан кейин унга қарши ҳужум қилиш эҳтимолини истисно қилмайди.

«2022 йил февралдаги воқеалар таҳдид даражаси бўйича Москвадан нима кутиш мумкинлиги ҳақидаги тахминларни тубдан ўзгартирди», дейди у Карвонсарой билан суҳбатда.

Апрел ойида Шимолий Қозоғистон вилоятининг ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Петропавловск шаҳрида бир гуруҳ фуқаролар айирмачилик ҳаракатлари учун ҳибсга олинган эди.

Россия ҳукумати феврал ойида Уралскда яшовчи Қозоғистон фуқароси Максим Яковченкога бошпана берган.

Интернетда Қозоғистонга қарши бир қатор иғволи ва тажовузкор гап-cўзлар ёзган Яковченко Қозоғистонда айирмачилик ва миллатлараро адоват қўзғашга оид иккита қонунни бузганликда айбланган.

Кўпчилик қозоғистонликлар Москванинг бошпана тақдим этишини қоралаган, айримлар бу қарорни Яковченконинг қарашларига хайрихоҳлик деб талқин қилишмоқда.

Таҳлилчиларнинг Карвонсарой нашрига маълум қилишича, Қозоғистон расмийлари Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш ва айирмачилик кайфиятини қатъий жиловлашга ҳаракат қилмоқда, чунки бундай қарашлар миллий хавфсизликка бевосита таҳдид солади.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг бу муаммога эътибор қаратгани тўғри, дейди Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги бўйича Қозоғистон халқаро бюроси директори Сергей Дуванов.

«Биз Петропавловскда гувоҳ бўлган айирмачилик ҳаракати ва Украинадаги урушнинг фаол қўллаб-қувватланиши Қозоғистон барқарорлигига жиддий таҳдиддир», деб айтган у Карвонсарой нашрига. «Жамият ва оммавий мухолифатда низо бўлиши мумкин.»

Бу билан нима учун Россия Украинага ҳужум бошлаганидан кўп ўтмай, 2022 йил март ойидан бери полиция Қозоғистон бўйлаб «Z» белгили машиналарни тўхтатаётгани тушунарли бўлади.

Йўл ҳаракати полицияси ҳайдовчиларни стикерларни олиб ташлашга мажбур қилмоқда ва транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларни бузгани учун уларга жарима солмоқда.

Қирғизлар Украинадаги урушга қарши

Россия билан яқин алоқаларга эга яна бир давлат – Қирғизистонда ҳукумат урушдан ўзини узоқлаштириш учун бир қатор чоралар кўрди.

Ўтган йили Қирғизистон ҳукумати Украинадаги уруш билан боғлиқ рамзлар билан бир қаторда Россиянинг ташвиқот филмларини тақиқлаган эди.

2022 йил апрелда мамлакатда кино соҳасини тартибга солувчи агентлик Қирғизистонда айирмачиларни қаҳрамон қилиб кўрсатувчи Украинадаги воқеалар ҳақидаги бир қатор рус бадиий филмлари намойишини тақиқлаган эди.

Шу ойнинг ўзида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) қирғизларни мамлакатда «Z» белгисидан фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Ушбу сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлашда фаоллар катта рол ўйнади.

Улар «Z» стикерли транспорт воситасини кўрганида ёки кимдир ижтимоий тармоқларда айирмачилик ғояларини ифодалайдиган иғволи сўзларни жойлаганида полицияга қўнғироқ қилиш орқали расмийларга мамлакатдаги «Z унсурларни» аниқлашда ёрдам бермоқда.

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондаги оммавий саъй-ҳаракатлар ушбу мамлакатларда «Z-ижрочи» Григорий Лепс концертининг бекор қилинишига сабаб бўлди.

Лепс июн ойида Украина танкини йўқ қилган ҳар бир рус аскарига 1 миллион рубл (тахминан 12 минг АҚШ доллари) тўлашга ваъда бериб, омма ғазабига учраган эди.

«Биз бирлашиб, қозоқ жамоатчилиги Украинадаги урушга қарши эканини ҳаммага кўрсатишимиз керак», деб айтган рўйхатдан ўтмаган Қозоғистон демократик партияси фаоли Айгерим Сулейменова Карвонсаройга.

«Шунингдек, биз фуқаролик онгини намоён этишимиз ва мамлакатимиз дуч келаётган ҳақиқий таҳдидларга қарши биргаликда курашишимиз зарур.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

ФСБ ва Россиядаги военкоматлар билан келишиб, Путинни яхши кўрадиганларни тутиш ва сафарбарликка жўнатиш керак. Ватанпарварликларини амалда исботлашсин

Жавоб бериш