Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Россияда мигрантларни таъқиб қилишнинг кучайгани сиёсий сабаблар билан боғлиқ экани айтилмоқда

Канат Алтинбаев

24 июн куни Москвага олиб борувчи шоссе ёқасида турган россиялик аскарлар ва полициячилар. Россияда 19 июндан 25 июнгача ўтказилган «Нелегал-2023» (Ноқонуний резидент) операциясининг биринчи босқичида 7 мингга яқин мигрант мамлакатдан чиқариб юборилган. [Александр Неменов/AFP]

24 июн куни Москвага олиб борувчи шоссе ёқасида турган россиялик аскарлар ва полициячилар. Россияда 19 июндан 25 июнгача ўтказилган «Нелегал-2023» (Ноқонуний резидент) операциясининг биринчи босқичида 7 мингга яқин мигрант мамлакатдан чиқариб юборилган. [Александр Неменов/AFP]

ОЛМАОТА – Россия ҳукумати сентябр ойидаги сайловлар арафасида ўз сиёсий мақсадларига эришиш учун меҳнат мигрантларини таъқиб ва депортация қилишни кучайтирмоқда, дейди ҳуқуқ фаоллари.

Бу ойда мамлакатда вилоятлар ва шаҳарлар кенгашларига сайловлар ўтказилади.

Россия ҳукумати 19-25 июн кунлари «Нелегал-2023» операциясининг биринчи босқичини бошлади ва 7000га яқин мигрантни мамлакатдан чиқариб юборди, деб хабар қилди ИИВ июл ойида.

Улар 2000 дан ортиқ хорижлик фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғаган, деб қўшимча қилди у.

Кремл Украинага босқинда Россия учун жанг қилиб, жон берадиган Марказий осиёликларни қидирмоқда. Суратда Марказий осиёликлар «икки мақсадли фуқаролар» деб ҳисобланиши ва Россия келиб чиқиши Марказий осиёлик фуқароларини Украинадаги урушга жўнатмоқчи экани таъкидланган. [Карвонсарой][Карвонсарой]

Кремл Украинага босқинда Россия учун жанг қилиб, жон берадиган Марказий осиёликларни қидирмоқда. Суратда Марказий осиёликлар «икки мақсадли фуқаролар» деб ҳисобланиши ва Россия келиб чиқиши Марказий осиёлик фуқароларини Украинадаги урушга жўнатмоқчи экани таъкидланган. [Карвонсарой][Карвонсарой]

Ўзбекистоннинг Марғилон шаҳридаги янги қабр, 31 май кунги сурат. Бу Украинада дрон қолдиқларидан ҳалок бўлган Шоҳрух Тожибоевнинг сўнгги манзилидир. [Карвонсарой]

Ўзбекистоннинг Марғилон шаҳридаги янги қабр, 31 май кунги сурат. Бу Украинада дрон қолдиқларидан ҳалок бўлган Шоҳрух Тожибоевнинг сўнгги манзилидир. [Карвонсарой]

Уларга Россияда ноқонуний бўлиш, наркотик ва қурол савдоси ҳамда чегарани ноқонуний кесиб ўтиш каби айбловлар илгари сурилмоқда.

Операциянинг иккинчи босқичи 2-8 октябр кунлари ўтказилади, деб хабар қилган Озод Европа/Озодлик радиоси.

Россия ҳукумати ушбу операция доирасида Москва шаҳри ва вилоятидан 130 нафар Қирғизистон фуқаросини депортация қилди, деб хабар беради Озодликнинг қозоқ хизмати Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси Манас Жўлдошбековга таяниб.

Айбсиз «айбдорлар»

«Бу йил ёзда Россиядаги меҳнат мигрантлари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиддий таъқибга учраш хавфи остида, уларга мамлакатдаги қашшоқликнинг «айбдорлар» керак», деди ҳуқуқ фаоли Валентина Чупик Карвонсарой нашрига.

Россиядаги Марказий осиёлик меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Чупикнинг айтишича, ҳукумат «Россия халқининг эътиборини мамлакатда Украинадаги уруш сабаб келиб чиққан ҳақиқий муаммолардан чалғитиш учун депортациянинг янги тўлқинини бошламоқда».

«Жамиятда норозилик кучаймоқда, уни қаергадир ёки кимгадир йўналтириш керак бўляпти», дейди у.

Чупикнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари мигрантларни тузоққа туширмоқда.

Унинг сўзларига кўра, шу кунларда онлайн чатлар, айниқса мигрантлар мулоқот қиладиган турли гуруҳларда номаълум шахслар беўхшов таржима қилинган хабарларни жўнатиб, уларни ҳукуматга қарши намойишларда қатнашишга ундамоқда.

Бу йил ҳам Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари мигрантлар ўртасида оммавий муштлашувлар юз берганини даъво қилган 2021 йил ёзидаги воқеалар такрорланмоқда, дейди Чупик.

«Аслида иккита муштлашув содир бўлган, ҳужжатлаштирилган ҳодисаларнинг аксарияти полиция томонидан сохталаштирилган эди», деди Чупик. «Бу сафар ҳам худди шундай бўлади.»

Ўшанда полиция ҳибсга олинган мигрантларнинг муштлашувга чақирувчи хабарлар тарқатилган WhatsApp гуруҳларига аъзолигини текширган эди.

Шундай гуруҳларга аъзо бўлганларга ҳеч қандай далилсиз «оммавий тартибсизликларда» иштирок этиш айблови қўйилган, полиция уларни 15 суткага қамаган ва Россияга киришни 40 йилга тақиқланган ҳолда депортация қилган.

«Биз ҳозир ҳам худди шундай иғволи сценарийга гувоҳ бўляпмиз», деди Чупик.

Айрим таҳлилчилар сўнгги кунларда олиб борилаётган рейдлар сиёсий сабаблар билан боғлиқ эканини айтишади.

Санкт-Петербургдаги Европа университетининг тарихчи профессори Сергей Абашинга кўра, сўнгги ҳафталар давомида Россия ОАВда меҳнат мигрантларига нисбатан «уюштирилган» норозилик тўлқини пайдо бўлган ва полиция томонидан хориж фуқароларини текшириш кучайган.

Сентябр ойидаги вилоят ва маҳаллий кенгашларга сайловлар арафасида Россия ҳукумати мамлакат фуқароларига нисбатан популистик ғамхўрлик белгиси ўлароқ «мигрантофобияни авж олдирмоқда», деди у.

«Ҳукумат кўп йиллардан буён ушбу синовдан ўтган воситани қўллаб келмоқда: аввалига мигрантларга нисбатан нафрат уйғотилади, кейин эса уларни жазолаш шоуси намойиш этилади ва шу билан уларнинг ҳовури босилади», деди Абашин Карвонсаройга.

Қолаверса, мигрантофобия жамоатчилик орасидаги негатив кайфиятлар билан суғорилади, айбдорлар қидирилади ва улар одатда «бегоналар» бўлиб чиқади, деди Абашин.

«Ҳар ерда душманлар»

Россияда Марказий осиёлик мигрантларга нисбатан таъқиб ва босимларнинг кучайиши миграция оқимига таъсир кўрсатиб, меҳнат миграциясини Европа томонга йўналтирган.

Хорижда пул ишлаш имкониятини излаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари учун сўнгги йилларда Буюк Британия тобора оммабоп манзилга айланиб бормоқда.

Ўтган йили Буюк Британия ўзбекистонлик ва қирғизистонлик фуқароларга олти мингдан ортиқ ишчи виза тақдим этган.

Буюк Британия ва Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантлари учун энг истиқболли йўналишлардан бири бўлиб турибди, дейилади Ўзбекистон прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг 2022 йил апрел ойидаги хабарида.

Кузатувчиларга кўра, Россиядаги мигрантларга қарши кайфият ўз навбатида Марказий Осиёда аксилроссия кайфиятини янада кучайтирмоқда.

Сўнгги пайтларда Россияда мигрантларнинг таҳқирланиши ва инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши ижтимоий тармоқларда тобора кучайиб бораётган салбий муносабатларга сабаб бўлмоқда, дейди бишкеклик блогер Улан Қодирбаев.

Бундай ҳодисалар ҳақидаги хабарлардан ташқари, Россия билан барча алоқаларни узиш ва МО мамлакатларини Россия билан боғлаб турадиган иқтисодий ва ҳарбий блоклардан чиқиш чақириқларини ўз ичига олган шарҳлар ҳам тарқалмоқда.

«Россия ҳукуматининг ўзи минтақадаги (Марказий Осиё) республикаларининг энг содиқ фуқаролари: у ерда кўп йилдан бери ишлаб, яшаб келаётган ишчи мигрантларнинг ҳафсаласини пир қилмоқда», деб айтган Қодирбаев Карвонсаройга.

«Улар ҳамма жойдан душман излашмоқда, аслида асосий душман уларнинг ўзларидир.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мана, Россиядаги ички муаммоларни ҳал қилишнинг янги усули – меҳнат мигрантларини таъқиб қилиш! Албатта, мамлакатнинг барча муаммоларига улардан бошқа ким ҳам айбдор? «Нолегал-2023» операцияси, депортациялар ва жиноий ишлар – инсонийлик ва адолат. Боз устига, бўлажак сайловлар олдидан бу жуда қулай ҳам. Тасодифми? Албатта йўқ! Мигрантлар ҳамма айбни тўнкаса бўладиган идеал одамлар. Мамлакатдаги иқтисодий аҳвол сизни қониқтирмаяптими? Бунга мигрантлар айбдор. Украина билан уруш норозилик келтириб чиқардими? Яна мигрантлар. Ҳақиқий муаммолардан эътиборни чалғитиш керакми? Келинглар, мигрантларни овлаймиз, чунки бу ҳар доим иш берган. Мигрантларга нисбатан нафрат ва қўрқув уйғотиб, ҳукумат ўз фуқаролари ҳақида шунчалик қайғураётгани қандоқ ҳам яхши. Одамларни умумий душмандан бошқа ҳеч нарча бунчалик жипслаштира олмайди ахир. Бу «душман» оиласини боқиш учун ишлашга келаётгани-чи? Жазавадан чиқиб, халқни хўжакўрсинга қўллаб-қувватлаш мумкин бўлса, бунинг кимга қизиғи бор? Браво, Россия, сен яна жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш ва инсон ҳаётидан ўз ғаразли мақсадларинг йўлида фойдаланиш бўйича мастер-класс ўтказдинг. Мигрантлар-чи? Сайловдан кейин уларни ким ҳам эслайди?

Жавоб бериш