Карвонсарой

Тожикистон фуқароси «Жамоати Ансаруллоҳ» гуруҳига қўшилгани учун қамоққа ҳукм этилди

Карвонсарой

СЎҒД ВИЛОЯТИ, Тожикистон – Исфара шаҳар суди тақиқланган радикал гуруҳга қўшилишда айбланган фуқарони 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди AsiaPlus.tj душанба, 29 январь куни.

27 яшар Жамолиддин Низомаддинов эктремистик қуруҳ фаолиятини ташкиллаштиришда айбланган. Суд ўтган ҳафтада унга ҳукм ўқиди.

Низомаддинов Афғонистонда ўрнашган тожик жангари гуруҳибўлмиш «Жамоати Ансаруллоҳ» сафига 2011 йилда Россияда меҳнат муҳожири бўлиб ишлаётган вақтида қўшилиб қолган, деб хабар қилди суд органларидаги манба. У Тожикистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан 28 август куни ҳибсга олинганди.

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига кўра, «Жамоати Ансаруллоҳ» Ўзбекистон Ислом Ҳаракати (ЎИҲ) гуруҳига мансуб бўлиб, «Ал-Қоида» томонидан молиялаштирилади.

Тожикистон Олий суди ушбу ташкилот фаолиятини 2012 йил май ойида тақиқлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500