http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/02/15/newsbrief-02

Атырауда янги шамол электр станцияси қурилади

Карвонсарой

АТЫРАУ, Қозоғистон – Қозоғистон ҳукумати қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича янги давлат дастури доирасида Атырау вилояти, Исатай туманида янги шамол электр станциясини барпо этмоқда, деб хабар берди Kazinform пайшанба, 15 февраль куни.

Шу билан бирга, давлат қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳасини ҳам илгари сурмоқда.

Каспий денгизи қирғоғида жойлашадиган шамол электр станциясининг қуввати 52 мВт бўлиб, у 2020 йилда қуриб битказилиши режалаштирилган.

Вилоят энергия ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Жумабой Карагаевнинг сўзларига кўра, лойиҳа «АтырауЖарык» ОАЖга қарашли тармоққа уланадиган иккита кичик подстанция қурилишини ўз ичига олади.

Янги шамол электр станцияси вилоятдаги жами электр энергиясининг 13-14 фоизини ишлаб чиқариши тахмин қилинмоқда, деди у.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha