Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-03-05

Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Ўзбекистон корхоналари 9-11 март кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган савдо кўргазмасида иштирок этадилар, деб хабар берди Asia-Plus душанба, 5 март куни.

Тожикистон пойтахтидаги «Манеж» спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилаётган кўргазмада 60 та ўзбек компанияси қатнашади, дейилади Тожикистон савдо-саноат палатаси хабарида.

Тадбир давомида тожик ва ўзбек тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланиши мўлжалланган.

10 январь куни Душанбеда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Тожикистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси томонидан иккала мамлакат пойтахтида кўргазмалар ўтказиш бўйича келишув имзоланган эди.

Кўргазма Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга 9-10 март кунларига белгиланган давлат ташрифи билан бир вақтда ўтказилади.

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар 2016 йилда Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан бери яхшиланиб бормоқда. Тожикистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 126 миллион долларни ташкил қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha