Карвонсарой

Қозоғистонда 2013 йилдан бери 38 терактнинг олди олинди

Карвонсарой

ОСТОНА – Сўнгги беш йил ичида Қозоғистонда 38 та террорчилик ҳаракатининг олди олинди, деб маълум қилди мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) раисининг ўринбосари Нургали Билисбеков қўмитанинг сешанба, 6 март куни ўтказилган мажлисида.

«Идоралараро ҳамкорлик ва контрразведканинг кучайтирилиши натижасида 2013 йилдан бери 38 та террорчилик ҳужумини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлинди», деди у.

Билисбековнинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг «экстремизм ва терроризмга қарши курашдаги ижобий ютуқлари» таҳсинга сазовор. Ўтган йили Қозоғистон 2013-2017 йилларга мўлжалланган экстремизмга қарши кураш дастурини муваффақиятли якунлади.

Унинг сўзларига кўра, дастурни амалга ошириш учун жами 98 млрд. тенге (310 млн. АҚШ доллари) сарфланган, жумладан, республика бюджетидан 27,8 млрд. тенге (87 млн. АҚШ доллари) ва маҳаллий фондлардан 70,2 млрд. тенге (220 млн. АҚШ доллари) ажратилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500