http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/03/28/newsbrief-02

Путиннинг «махфий армияси» Суриядаги АҚШ кучлари билан тўқнашишига бир баҳя қолди

АФП ва Карвонсарой

ВАШИНГТОН – Суриядаги АҚШ кучлариўтган ой шу каби тўқнашув натижасида «Wагнер Гроуп»нинг 200 нафар аъзоси ҳалок бўлганяна бир тўқнашувнинг олдини олишга муваффақ бўлди, деб хабар берди сешанба, 27 март куни АҚШ мудофаа вазири Жим Маттис.

«Россия аскарлари» Евфрат дарёсининг шарқий соҳилидаги низоли ҳудудлар линияси бўйлаб ҳаракатланганлар, деди Маттис журналистларга.

АҚШ штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси, генерал Жо Денфорд россиялик ҳамкасби, генерал Валерий Герасимовга мурожаат қилганидан сўнг, Россия кучлари ҳудудни тарк этганлар.

Кремл Россиянинг Украина ички сиёсатига аралашиб, Қримни ноқонуний тортиб олишидан, юзларига ниқоб таққан ёлланма «кўнгиллилар» ёрдамида беқарорликни юзага келтириб, Сурия режимининг ҳарбий жиноятларини қўллаб-қувватлашигача– кўплаб низоли ҳудудларда Путиннинг ифлос ишларини бажариш учун ушбу ёлланма аскарлар хизматидан фойдаланган.

Суриядаги жанговар ҳаракатларда «Вагнер гуруҳи»нинг иштироки билан боғлиқ саволлар 7-8 феврал кунлари – Америка ва унинг иттифоқчи кучлари Дайр аз-Зор яқинида Сурия режимига содиқ юзлаб жангчилар ҳужумига учраганидан кейин кучайган.

Сизга мақола ёқдими?
23
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha
[email protected] | 2018-04-17

Махфий армия – Энг кўп қулайлик яратиш тартибида, қумдан бошини кўтариб қолиши мумкин бўлган Туяқушнинг шундоққина думида жойлашган.

Жавоб бериш