Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-03-23 | Хавфсизлик

Кремль Путиннинг ҳарбий жиноятларини яшириш учун «махфий армиядан» фойдаланмоқда

Нотаниш шахслар Украина ҳарбий базаси олдида соқчилик қилмоқда, Перевалное, Қрим, 2014 йил, 16 март. «Wagner Group» Украинада пайдо бўлган, гуруҳнинг ёлланма аскарлари Россия президенти Владимир Путин буйруғи асосида ишлашади. (Димитар Дилкофф/AFP)

Карвонсарой ва AFP

МОСКВА – Россия президенти Владимир Путиннинг каллакесар ҳамда собиқ маҳбуслардан ташкил топган «махфий армия»дан фойдаланиши унинг режими бошқа давлатлар сиёсатига аралашишда қанчалик узоққа боришига аниқлик киритади.

Россиянинг Украина сиёсатига аралашиб, беқарорлик келтириб чиқариш учун ниқоб таққан ёлланма «кўнгиллилар»дан фойдаланиш орқали Қримни тортиб олишидан, то Сурия режимининг давомли ҳарбий жиноятларини қўллаб-қувватлашигача – ушбу гуруҳ бир неча низоли ҳудудларда Путиннинг ифлос ишларини бажариш учун ишга солинган.

Сурияда «Wagner Group»нинг иштироки ҳақидаги саволлар 7-8 февраль куни АҚШ ва унинг иттифоқчи аскарлари Дайр аз-Зорда Сурия режимига содиқ бўлган юзлаб жангчилар билан тўқнаш келганидан сўнг кучайди.

Евгений Пригожин (марказда) Россия президенти Владимир Путин (чапда) ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев (ўнгда) билан суҳбатлашмоқда. Сурат санаси номаълум. Пригожин кенг оммага дунёнинг турли бурчакларидаги уруш зоналарида фаолият юритувчи махфий армияга эга «Wagner Group»нинг ҳомийси сифатида танилган. [Файл]

Россия президенти Владимир Путин (марказда) Wagner хусусий ҳарбий компаниясининг Дмитрий Уткин (ўнгдан охиргиси) ва бошқа қўмондонлари билан суратга тушмоқда. Ушбу фотосурат 2016 йил декабрь ойида олинган деб тахмин қилинади. (Файл)

17 март куни олинган суратда Россия президенти Владимир Путин ва Сурия президенти Башар Асаднинг Алеппо шаҳридаги портретлари тасвирланган. (Жорж Урфалян/AFP)

Турли оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, АҚШ ҳарбий кучлари «Wagner Group»нинг 200 тача аъзосини ўлдириш билан жавоб қайтарган

Бир неча кунлик сукутдан сўнг, Москва ўлдирилганлар қаторида беш нафар Россия фуқароси бўлганини ва уларнинг «бир неча ўн нафари» жароҳат олганини, шу билан бирга, уларнинг барчаси Сурияга «ўз ихтиёри билан борганлигини» тан олган.

Шунга қарамай, Conflict Intelligence Team (CIT) номи билан танилган россиялик терговчи-блоггерлар гуруҳи ўнлаб ҳалок бўлганларнинг барчаси «Wagner Group» аъзолари эканлигини аниқлаган.

«Wagner Сурияда Россиянинг махфий армияси сифатида баҳоланиши керак, чунки у Латакия ва Шарқий Сурияда Россиянинг ҳарбий операциялари учун фронтдаги муҳим восита бўлиб хизмат қилади», дейди CIT жамоаси вакили Кирилл Михаилов AFP нашрига.

Кремл Россия ёлланма аскарларининг мавжудлигини тан олмай, уларнинг Суриядаги ролини инкор этишга уринган.

«Биз фақат Россия ҳарбийларига алоқадор маълумотларга эгамиз», деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков 13 февраль куни бўлиб ўтган брифингда. «Сурияда бўлган бошқа рус фуқаролари ҳақида бизда ҳеч қандай маълумот йўқ.»

Сурияда Россия фуқароларининг ўлими сабабли ғазабга тушган сиёсатчи Григорий Явлинский шундай деди: «Россия армиясининг Суриядан олиб чиқилиши ҳақида президент ва мудофаа вазири берган баёнотларга қарамай, Суриядаги ҳарбий операцияларда Россия фуқароларининг иштирок этгани юзасидан изоҳ берилишини талаб қиламан.»

Сиёсатга аралашиш тарихи

Wagner собиқ Россия ҳарбий разведкаси зобити Дмитрий Уткин томонидан ташкил этилган. У 2013 йил кузида Сурияга юборилган биринчи ҳарбий конвой сафида бўлган.

Аммо, уларнинг унча яхши қуролланмаган миссиялари муваффақиятсизлик билан якунланди. Гуруҳ бир нечта жангларда қатнашиб, тезда Россияга қайтди, у ерда мазкур режани қўллаб-қувватлаган икки шахс ёлланма аскарлик қилишда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2014 йил, июнь ойида Уткин «Wagner Group» асос солинган жой – шарқий Украинада Россияпараст айирмачи кучлар сафига қўшилган, дейилади Украинадан олинган расмий хабарларда.

Шу йилнинг ўзида, Россия Украинага бостириб кирди ва минглаб Россия аскарлари жойлашган Қримни ўз ҳудудига қўшиб олди.

Кремль Киев ва Ғарб томонидан шарқий Украинада унинг армияси жойлашгани ҳақидаги айбловларни – у ердаги русларни «кўнгиллилар» деб атаб – доимий равишда рад этиб келмоқда.

Кремль собиқ Совет давлатлари ва бошқа мамлакатларнинг ички сиёсатга аралашганини рад этиб келади аммо, унинг ҳатти-ҳаракатлари мустақил давлатлар суверенитетига раҳна солиш ва қўшниларини қўрқитиш ниятида эканини яққол намоён этади.

2015 йилнинг куз ойида Россия Кремлнинг иттифоқдоши ва Сурия президенти Башар Асаднинг режимини қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурия сиёсатига аралашув операциясини бошлаган пайтда Уткин яна юзага чиқди.

У 2016 йил декабрда Кремлда «Ватан қаҳрамонлари» хотирасига бағишланган телемаросимда қатнашган ва шу куни Путин билан бирга суратга тушган.

Нефтни сотишдан тушган долларларга кун кўриш

Wagner санкт-петербурглик бизнесмен ва Путиннинг иттифоқдоши Евгений Пригожин томонидан молиялаштирилади. У Россия армияси ва ҳукумати билан сердаромад шартномалар тузишдан аввал умумий овқатланиш соҳасида жуда катта маблағга эга бизнесмен бўлган, деб хабар беради бир нечта Россия ва АҚШ оммавий воситалари.

2016 йилнинг бошларида, «Wagner Group» молиялаштириш манбаларини йўқотишни бошлади, бунинг натижасида «Пригожин бошқа шартномалар тузиш йўлларини излаган, шулардан бири қазилмалардан 25 фоизлик улуш эвазига Дамашқдаги нефт-газ конлари ва инфратузилмаларини озод қилиш бўлган», деб хабар берди гуруҳнинг собиқ аъзоси рус тилидаги «Совершенно Секретно» ҳафталик нашрига.

Шу мақсадда у «Евро Полис» компаниясига асос солди, бу компания 2016 йил декабрь ойида Асад ҳукумати билан шартнома тузди ва айни дамда Wagner ёлланма аскарларига ойлик маош тўлашга масъул. Уларнинг ойлик маоши 3500 АҚШ долларидан 5000 АҚШ долларигача.

«Катта эҳтимол билан, Пригожиннинг компаниялари бошқа манбалардан, жумладан, Сурия ҳукуматидан келадиган маблағларни керакли жойларга йўналтирадиган марказ бўлиб хизмат қилади», деди Франциянинг Халқаро алоқалар институти тадқиқотчиси Павел Баев.

Россиянинг махфий армияси «муваффаққиятсиз»

Сурияда «Wagner» жангчиларининг сони таҳлилчилар ва оммавий ахборот воситалари ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Republic.ru онлайн нашрининг хабар беришича, 2016 йилнинг март ойида аскарларнинг сони 2500 га яқин бўлган.

Ҳарбий операция бошланганидан бери ёлланма аскарларни жойлаштириш 350 миллион АҚШ долларига тушган, деб хабар беради нашр.

Пулдор иттифоқдошлари борлигига қарамай, «Wагнер»нинг ҳарбий миссияси «аслида муваффақияциз», деди собиқ «Wагнер» ходими.

«Wагнер» сафига қўшилишдан аввал, 40 фоиз ёлланма аскарлар жиддий жиноятлар учун қамалган ва унинг аъзолари бир-бирларини «омадсиз» деб атар эдилар, деди у.

«Сифати паст» ёлланма аскарлар, «Wагнер» автоном армия сифатида фаолият юритиши ва Россияга тегишли бўлмаган гуруҳлардан ҳарбий миссияларни қабул қилиб олиши ҳақидаги фикрлар, Суриянинг ўзида ҳам , Москвадаги ҳукмрон доиралар ичида ҳам қарама-қаршиликларга сабаб бўлди.

Россиянинг «махфий армиялар» хизматидан фойдаланиши йўқотишларни инкор этиш ва ҳисобга олмаслик каби икки фойдага эга, дейди таҳлилчи Баев.

«Wagner Group» каби ресурсларнинг муаммоси шундаки, улар ҳеч қачон тўлиқ назорат қилинмайди ва кейинчалик жиловдан чиқиб кетиши мумкин.

Кейинги манзил қаер бўлади?

Путинга қарашли «махфий армия»нинг кейинги эҳтимолий нишони ҳақида жуда кўп тахминлар билдирилган.

Марказий Осиё лидерларининг яқинда Остонада ўтказган учрашуви минтақанинг сиёсий ва иқтисодий келажагидаги муҳим ўзгариш ва собиқ Совет давлатлари ўртасида Россия таъсирисиз яқин ҳамкорлик ўрнатиш томон ташланган қадам сифатида баҳоланмоқда.

Кузатувчилар бундай мустақилликка Кремль қандай жавоб бериши мумкинлиги ҳақида фикр юритмоқдалар, зеро, Путин ва унинг режими Марказий Осиёни «Буюк Россия»нинг бир қисми сифатида кўради .

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 26

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

2 та фикр…

valentUZ | 2018-07-24

Қаддини ростлади ва чўкиб қолди. Лекин Меланиянинг оёқлари жозибалироқ. («Чироғим, кўзгуим айт, сўйла бор ҳақиқатни...» - Пушкин эртакларидан)

valentUZ | 2018-03-27

Яширадиган ҳеч нарса йўқ. Ҳаммаси кундек равшан ва (жиноят) жазосиз қолаётгани аниқ. У туяқушнинг устига миниб, унинг бошини қумдан чиқариши ва мажбурлаши керак!