Карвонсарой

Қирғизистон хавфсизлик хизмати собиқ бош вазирни коррупцияда айблаб ҳибсга олди

AFP

БИШКЕК – Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) 5 июнь, сешанба куни собиқ бош вазир Сапар Исаковни коррупция айбловлари билан қўлга олди.

40 яшар Исаков собиқ президент давридаги фаолияти давомида пойтахт Бишкекдаги электр станциясига сармоя ажратилишидаги роли борасида тўртинчи бор сўроққа тутилганидан сўнг ҳибсга олинган.

Исаков муҳим электростанциянинг Хитойнинг TBEA компанияси томонидан модернизация қилинишига таъсир кўрсатганликда айбланмоқда. Электр станцияси таъмирдан чиқарилганига қарамай, январь ойида ҳарорат пасайиб кетиши натижасида ишдан чиққан.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500