Карвонсарой

Қирғизистоннинг иккинчи собиқ бош вазири коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Шу ҳафта аввалида Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Бишкек иссиқлик электростанцияси билан боғлиқ коррупция иши юзасидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГНКБ) маълумотларига таяниб хабар берди.

2012-2014 йилларда ҳукуматга раҳбарлик қилган Жанторо Сатибалдиев душанба, 18 июнь куни ҳибсга олинган, деб хабар берди ГНКБ. У жиноятга шерик бўлиш ва коррупцияда айбланмоқда.

Сатибалдиев ва бошқа бир қатор мансабдор шахслар 2013 йилда мамлакатдаги асосий электростанцияни модернизация қилишни Хитойнинг TBEA компаниясига олиб беришда айбланганлар. Январ ойида ҳароратнинг кескин тушиб кетиши оқибатида мазкур электр станцияси ишдан чиқиб, Бишкекда яшовчи минглаб аҳолини бир неча кунга совуқда қолдирган эди.

Ушбу ҳолат бўйича, шунингдек, Бишкек шаҳрининг собиқ ҳокими ва собиқ энергетика вазири, 2017 йил апрелдан 2018 йил апрелгача бош вазир лавозимида ишлаган Сапар Исаков ҳам ҳисбга олинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500