Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-09

Фаоллар: Бишкекнинг янги ҳокими қирғиз тилини талаб даражасида билмайди

Карвонсарой

БИШКЕК – Бишкекнинг янги ҳокими қирғиз тилини қонун талаб қилган даражада билишини исботлай олмади – бу ҳақда унинг сайланишига қарши бўлган фаоллар маълум қилишган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси чоршанба, 8 август куни.

Бишкек ҳокимини сайлайдиган шаҳар кенгаши чоршанба куни 43 га 1 овозлар нисбати билан ягона номзод Азиз Суракматовни ушбу лавозимга тасдиқлади. У ҳукмрон социал-демократик партия номзоди бўлган.

Фаоллар бир неча ҳафтадан бери бошқа номзодларнинг йўқлигидан шикоят қилиб келаётган эдилар. Норозиликлар Суракматовнинг ҳоким этиб сайланганидан сўнг бошланган.

Суракматовнинг танқидчилари, шунингдек, умумхалқ сайловларида Бишкек ҳокимини сайлашга уринган эдилар. Улар рус тилини яхши биладиган Суракматовдан қирғиз тилини қанчалик яхши билишини ҳам кўрсатишни талаб қилишган.

Марказий сайлов комиссияси (МСК) Суракматовни қирғиз тилини талаб даражасида билади, деб топган. Аммо қонунга кўра, тест «Қирғизтест» идораси томонидан ўтказилиши керак эди. Бу ҳақда журналист Канишай Мамирқулова маълум қилди, деб хабар беради пайшанба, 9 август куни 24.kg нашри.

«Бундан ташқари, Суракматов тестдан муваффақияциз ўтган. Шунга қарамай, МСК натижаларни қониқарли деб баҳолаган. Бу қонуннинг очиқдан-очиқ бузилишидир», деди у 24.kg нашрига.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha