Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-10

Тожик милицияси 3 ой аввал ИД ҳужумига алоқадор гумондорни қўлга ололмагани маълум бўлди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – 29 июль куни содир этилган «Ислом давлати» жавобгарликни ўз зиммасига олган хорижий сайёҳларга қарши ҳужумда айбдор деб топилган гуруҳ етакчисини ҳибсга ололмаган беш нафар ҳуқуқ-тартибот ходими тергов қилинмоқда, деб хабар берди 9 август, пайшанба куни Озод Европа/Озодлик радиосининг тожик хизмати. Бу ҳақда терговга яқин бўлган манба хабар берган.

Қотиллар тўрт сайёҳни пичоқлаб ўлдирганлар ва икки нафарини жароҳатлаганлар. ИД сайёҳларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ масъулиятни видеолавҳа орқали ўз зиммасига олган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳужумдан сўнг тўрт гумондорни ўлдирдилар ва ўн бир кишини қўлга олдилар. Қўлга олинганлар орасида жиноий тўда раҳбари Ҳусайн Абдусамадов ҳам бўлган.

Ҳодисани тергов қилиш учун ҳукумат томонидан тузилган ишчи гуруҳнинг аниқлашича, беш нафар милиция ходими май ойида Абдусаматовнинг Россиядан қайтганидан хабардор бўлган, деди манба RFE/RL радиосига. Ўша пайтда расмийлар унинг экстремистик режаларидан бохабар бўлишган.

Уни уйидан топа олишмагач, милиция ходимлари уни излашни тўхтатганлар, бу эса гумондорга 29 июль куни қонли ҳужумни амалга ошириш имконини берган. Абдусамадов Хатлон вилоятининг Панж туманидан бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha