Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-24

Жээнбеков БМТ Бош ассамблеяси сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келди

Карвонсарой

НЬЮ-ЙОРК – Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеясининг 73-сессияси доирасидаги умумий муҳокамаларда иштирок этиш учун душанба (24 сентябрь) куни Нью-Йоркка етиб келди.

БМТ расмий сайтига кўра, дунё давлатлари раҳбарлари иштирокида ўтадиган ҳар йилги умумий муҳокама сешанба-жума (25-29 сентябрь) кунларига белгиланган.

Сессия давомида Жээнбеков мурожаат билан чиқиши ҳамда БМТ Бош котиби Антонио Гутеррес ва бошқа давлат раҳбарлари билан музокара ўтказиши кутилмоқда.

Жээнбеков, шунингдек, БМТнинг Dag Hammarskjöld кутубхонасида қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов (1928-2008) таваллудининг 90 йиллигига бағишланган фотокўрмазмани очиб бериши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha