Карвонсарой

Қирғизистон ва БМТ расмийлари тинчликни сақлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

НЬЮ-ЙОРК – Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) тинчликпарварлик операциялари бўйича Бош котиби ўринбосари Жан-Пьер Лакруа тинчликпарварлик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар беради АКИпресс душанба (30 сентябрь) куни Қирғизистон ТИВга асосланиб.

Учрашув Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессияси доирасида бўлиб ўтган.

Томонлар Қирғизистоннинг тинчликпарварлик миссияларидаги иштироки ва мамлакатнинг тинчликпарвар кучлари салоҳиятини кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Расмийлар, шунингдек, тинчликпарвар кучларни синовдан ўтказиш ва турли курсларни ташкил этиш учун Қирғизистонга БМТ мутахассисларини юборишни муҳокама қилганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500