http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/10/30/newsbrief-02

Қозоғистон тинчликпарвар кучлари Ливандаги БМТ миссиясида иштирок этади

Карвонсарой

ОЛМАОТА – 120 нафар қозоғистонлик десантчилар 30 октябрь, сешанба куни Ливанга жўнаб кетдилар. Бу Қозоғистоннинг бир неча йил ичида илк бор тинчликпарварлик ҳаракатларида иштирок этишидир, деб хабар берди Казинформ.

Қозоғистон аскарлари Ливандаги БМТ махсус кучлари (UNIFIL) таркибида ҳиндистонлик тинчликпарварларга кўмаклашади.

Қозоғистонлик аскарлар олти ой давомида жанговар тайёргарликдан ўтиб, Ливан маданияти ва инглиз тилини ўргандилар.

«Биз Британия ва Қўшма Штатлар қуролли кучлари билан бирга «Дашт бургути» машғулотларида маҳорат орттирдик. Тинчликпарвар қўшинлар сафига кириш учун танловлар жуда жиддий бўлди», дейди 3-тинчликпарварлик отряди қўмондони Султан Сармурзаев.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha