Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-10-09

Қирғизистонда келин ўғирлаш ва уни ўлдиришда гумонланган шахс ўз айбига қисман иқрор бўлди

Карвонсарой

БИШКЕК – Бурулай Турдаали қизини келинликка ўғирлаш ва уни ўлдиришда айбланган шахс ўз қилмишини қисман тан олди, деб ёзади 24.kg сешанба (9 октябрь) куни.

Марсбек Бодошев май ойида Чуй вилоятининг Жайил туманидаги қишлоқ ички ишлар идорасига кўрсатма бериш учун келган 20 яшар тиббиёт ўқув юрти талабаси Турдаалли қизини пичоқлаб ўлдиришда айбланмоқда.

Тахминларга кўра, турмуш қуришга мажбурлаш мақсадида Турдаали қизини ўғирлаган Бодошев даставвал қизга, сўнгра ўзига пичоқ урган. Ўз ишига совуққонлик билан муносабатда бўлгани сабабли камида 23 нафар милиция ходимига нисбатан чора кўрилган, айримлари ишдан бўшатилган.

Бишкек шаҳар Свердловск туман судида гумондор устидан маҳкама жараёни бошланган. Бодошев ўз айбини қисман тан олган, у қизни ўғирлаганини, аммо уни ўлдирмаганини айтган.

«Қилмишимга қисман иқрорман. Мен уни ўзининг розилиги билан ўғирлаганман», деди у.

Комсомольская правда нашрига кўра, Бодошев қотиллик содир этмаганини таъкидламоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha