Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-11-19

АҚШ конгрессменлари Тошкентда музокаралар ўтказди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Душанба (19 ноябрь) куни АҚШ Конгресси вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди, деб хабар беради ЎзА.

Делегация таркибидан АҚШ Вакиллар палатасининг иккала партияси аъзолари ўрин олган. Улар яқинда ташкил этилган «Ўзбекистон бўйича кокус» вакиллари ҳисобланади.

Комилов ўзаро муносабатлар тарихида АҚШ конгрессидаги илк кокус – Ўзбекистонга оид масалалар бўйича ҳамкорлик гуруҳи ташкил этилганини олқишлади.

Томонлар АҚШ ва Ўзбекистон парламентарийлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболларини ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий тенденцияларни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 1

Captcha
Comment bubble | 2018-11-20

Бизнинг қўғирчоқ Сенат депутатларини АҚШга малака оширишга юбориш керак. Кўзлари каттароқ очилиб, халқ вакиллари сифатида, халқ учун озроқ жон куйдиришни ўрганиб келишармиди?

Жавоб бериш